ШЎРОИ ИСЛОМ

«ШЎРОИ ИСЛОМ» — сиёсий, ижтимоийиқтисодий газета. «Шўрои исломия» жамиятининг нашри. 1917 йил 16 майда Тошкент шаҳрида ҳафтада 2—3 марта чоп этилган. Муҳаррири А. Баттол. Газ. да Исмоил Обидий, Нушервон Ёвушев, Олим Бойбуров, Мунавварқори Абдурашидхонов, Шокиржон Раҳимий ва бошқалар зиёлилар фаол қатнашган. Газ. нинг асосий мақсади аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишдан иборат бўлган. Газ. 1917 йил июнда моддий муаммолар туфайли ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Газ. нинг 2 та сони Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг ноёб китоблар бўлимида сақланади.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРОИ ИСЛОМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ЖАДИДЧИЛИК
ЯПОНИЯ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты