ШЎРТЕПА — ўрта асрлар (78, қисман 10—12 ва 15алар)га мансуб археологик ёдгорлик, кўшкли қишлоқ харобаси. Тошкентнинг шим. шарқий қисмида, Қорасув анҳоридан Товкат ариғи бош олған ерда жойлашган. Бал. 7 м ли кўшк ва унга туташган қишлоқ харобасининг бир қисми сақланган. 1887 йил Н. П. Остроумов томонидан қайд этилиб, қазишлар ўтказилган. 1949 йилда И. Баишев ва В. М. Массон кузатишлар олиб борган. 1968 йил Тошкент археология экспедицияси Ш. да олиб борган қазишлари туфайли 7—8-асрларга мансуб моддиймаданият ашёлари билан бир қаторда кўшкнинг меъморий ва қурилиш жиҳатлари аниқланган. Шўртепа 8-аср бошларида араб халифалиги истилоси натижасида вайрон бўлиб, анча вақт хароба ҳолида ётган. 10—12-асрлар ва 15-асрда Шўртепада ҳаёт қисқа вақт тикланган. 1865 йил 9 май куни Шўртепада Тошкент мудофаачилари билан генерал Черняев бошлиқ рус қўшинлари ўртасида қаттиқ жанг бўлган. Тошкентлик муаррих Муҳаммад Солиҳ «Тарихи жадидаи Тошканд» номли асарида бу жанг ҳақида муфассал баён қилган.
Ад.: Буряков Ю. Ф., Каснмов М. Р., Ростовцев О. М., Археологические памятники Ташкентской области, Т., 1973; Ўринбоев А., Бўриев О., Тошкент Муҳаммад Солиҳ тавсифида, Т., 1983.