ШЎРТЕПА НЕФТЬ-ГАЗ КОНИ

ШЎРТЕПА НЕФТЬ-ГАЗ КОНИ — Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги кон. Муборак т. й. станциясидан 20 км шим. шарқда. 1961 йилда очилган ва 1967 йилда фойдаланишга топширилган. Кон рельефи чўл текислигидан иборат. Шўртепа структураси субкенглик бўйича чўзилган брахиантиклиналь бурмадан иборат. Структура жан. шаркда Шумак бурмаси билан чегараланади ва кичикроқ синклиналь орқали Шўрсой структурасига уланиб кетади. Бурма асимметрик тузилишга эга бўлиб, икки: шим. ва шарқий қуббалардан иборат. Шўртепа нефть-газ конида жами 13 қудуқ қазилган бўлиб, палеозой, мезозой ва кайнозой эраси ётқизиқлари очилган. Палеозой эраси жинслари 40 м гача очилган, сланец, аргиллит ва қумтошлардан таркиб топган. Юра даври ётқизиқлари терриген, карбонат ва тузгипс қатларидан, бўр даври гравелит, қумтош, оҳактош, алевролитлардан тузилган. Саноат миқёсидаги нефть ва газ қуйи бўр даври ётқизиқларидаги 12 ва 13-горизонтларда жойлашган. 12горизонт апт ярусининг (қалинлиги 50—60 м) қумтош ва гравелит жинсларидан таркиб топган, 1230— 1500 м чуқурликда очилган. Фойдали қалинлиги 16—27 м, Газлилик майд. 12410 минг м2. 13горизонт 1285—1500 м чуқурликда очилган, қумтош, гравелит, алевролит ва гил жинслардан таркиб топган. Қалинлиги 210—238 м. Жанубий блокнинг 13горизонтида газ қалпоқли нефть уюми мавжуд, газлилик қавати 60 м. Горизонтлардаги қатлам сувларининг тури гидрокарбонат-натрийли, сульфатнатрийли ва хлорнатрийли. Минераллашганлиги 1,5—9,4 г/л. Ҳоз. кунда кондан фойдаланилмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРТЕПА НЕФТЬ-ГАЗ КОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ТОШКЕНТ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты