ШЎРХОКЛАР

ШЎРХОКЛАР — юқори қатламида 1% дан кўпроқ сувда осон эрийдиган тузлар (хлорид, сульфат, карбонат ва бошқалар) кўп бўлган тупроқ типлари гуруҳи. Ш. Марказий Африка, Осиё, Австралия, Шим. Америка, Каспийбўйи пасттекисликлари, Шим. Крим ва Ўрта Осиё чўл зонасида ва оч тусли бўз тупроқлар минтақасида тарқалган. Дашт, чўл, чала чўлларнинг терлайдиган сув режими ва қуруқ иқлим шароитида минераллашган грунт сувларининг буғланиши ва тупроқларнинг шўрланиши натижасида шаклланади. Шўрхокларда тибиий ҳолда фақат галофитлар (шўрсевар ўсимликлар) ўсади. Шўрхоклар 2 типга ажратилади: автоморф Шўрхоклар — юқори горизонтда таркибида (0,5— 1%) енгил эрийдиган тузлар (хлоридлар, сульфатлар) бўлган шўрланган она жинснинг юқорига чиқиши ва г и д роморф Шўрхоклар — тупроқгрунт сувлари таркибидаги (6—8% ва ундан юқори) тузларнинг сув билан бирга капиллярлар орқали юқорига кўтарилиб, тўпланиши. Осон эрувчи тузлар таркибига кўра, Шўрхокларнинг хлоридли, сульфатхлоридли, хлоридсульфатли, сульфатли, содасульфатли, сульфатсодали ва содали, катионлар таркибига боғлиқ ҳолда натрийли, магнийнатрийли, кальцийнатрийли, магнийли ва кальцийли хиллари фарқланади. Бирламчи ва иккиламчи шўрланган Шўрхоклар фарқланади. Бирламчи шўрланган Шўрхоклар табиий бўлиб, денгиз, кўл қирғоқлари, дарё воҳалари ва қуйилиш жойлари, шунингдек, шўрланган жинслар чиқиб қолган ерларда ривожланади, иккиламчи шўрланган Шўрхоклар эса нотўғри суғориш натижасида пайдо бўлади. Шўрхокларни ўзлаштиришда грунт сувлар сатҳи дренажлар ёрдамида пасайтирилади ва тупроқдаги тузлар ювилади (қ. Ер шўрини ювиш). Шўрхокларни ўзлаштиришда дастлабки йиллари шоли (тупроқнинг 1 — 1,5 м чуқурликдаги қаватини шўрсизлантиради), кейин сабзавот, донли экинлар, ғўза, емхашак экинлари ва бошқалар экилади, қўйэчки ва туялар боқиш учун яйлов сифатида фойдаланилади.

Ад.: Рабочев И. С., Мелиорация засоленннх почв среднего течения Амударьи, Ашхабад, 1964; Панков М. А., Мелиоративное почвоведения, Т., 1974.

Хушвақт Намозов.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРХОКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА
ШЎРЛАНИШ
ОКЕАН
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты