ШЎРЧИ НЕФТЬ-ГАЗ КОНИ

ШЎРЧИ НЕФТЬ-ГАЗ КОНИ — Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги кон. Қоровулбозор т. й. станциясидан 55 км шим. шаркда. 1964 йилда очилган ва ўша йили фойдаланишга топширилган. Кон рельефи текисликдан иборат, 257—368 м баландлиқда жойлашган. Шўрчи майдони Когон кўтарилмаси ҳалқасининг ички қисмида бўлиб, шим. шарқий йўналишда чўзилган асимметрик брахиантиклиналь бурмадан иборат. Структура жанда Окжар, шим. ғарбда Қораиз бурмалари билан чегараланган, улар оралиғида синклиналь эгилмалар мавжуд. 12горизонт шипи бўйича бурма ўлчами 7×3 км, бал. 120 м. Ш. н. г. к. да жами 28 та қудуқ қазилган бўлиб, юра, бўр, палеоген ва неоген даври жинслари очилган. Кон кўп қатламли конлар туркумига мансуб. Саноат миқёсидаги нефтьгазлилик бўр даврининг 13горизонтида (газ уюми) ва юқори юра даврининг 15 ва 16горизонтларида (газ ва нефть уюми) аниқланган. 13горизонт қумтошлардан таркиб топган, қалинлиги 66—89 м. 15горизонт 690—760 м чуқурликда очилган. Келловейоксфорд ярусининг қумтошлари ва оҳактошларидан тузилган. Қалинлиги 31—49 м, фойдали қалинлиги 2,8—4,5 м, ғоваклилиги 18%. Газнефть уюми қатламли, гумбазли, тектоник тўсилган типга мансуб. 16горизонт келловейоксфорд ярусининг пастки қисмида жойлашган бўлиб, гил ва гравелит қатлари билан навбатланган қумтошлардан ташкил топган. Ҳоз. кунда кондан фойдаланилмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРЧИ НЕФТЬ-ГАЗ КОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты