ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯ

ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯ — Ернинг географик кобиғи табиий таркиби ва унинг структуравий кисмлари: барча даражадаги табиий ҳудудий мажмуаларини (шунингдек, сув ҳавзаларини ҳам) ўрганувчи фан; табиатшунослик фанларининг муҳим тармокларидан бири. Табиий географик мажмуаларнкнг макон ва замонда объектив мавжудлигини эътироф этиш Табиий географияни энг муҳим методологик тамойилларидан бири.

Географик қобиқнинг мураккаб тузилиши ва хусусиятлари уни ҳар томонлама тадҲиқ қилишни, яъни бир бутун ҳамда алоҳида компонентлар бўйича ҳам ва ундаги каттакичик табиий географик мажмуалар бўйича ҳам тадқиқ қилишни тақозо этади. Бу, ўз навбатида, Табиий географиянинг тармоқланишига олиб келади. Ҳоз. кунда Табиий географиянинг қуйидаги асосий тармоклари мавжуд: умумий ер билими, регионал география, ландшафтшунослик, палеогеография, хусусий география (иқлимшунослик, геоморфология, биогеография ва ҳ. к.).

Тарихи. Дастлабки географик тасаввурлар юнон олимлари Фалес (мил. ав. 625—547 й. лар), Анаксимандр (мил. ав. 610—347 й. лар), Милетлик Гекатей (мил. ав. 546—480 й. лар), Геродот (мил. ав. 486—425 й. лар), Платон (мил. ав. 427— 347 й. лар), Аристотель (мил. ав. 384— 322 й. лар)нинг табиат фалсафаси ёки тарихга оид асарларида учрайди. «География» номли биринчи илмий асар Эратосфен (276—194 й. лар) томонидан яратилган. Бу асар ўз давригача тўпланган географик маълумотларни тартиб билан тахлил қилишнинг энг дастлабки намунаси бўлган. Юнон олимларининг асарларида ҳоз. вақтда ҳам мавжуд бўлган математик геогр., мамлакатшунослик, районлаштириш ва тасвирий геогр. каби йўналишларга асос солинган эди. Географик хариталарнинг илк намуналари ҳам улар томонидан яратилган.

Илмфан, маърифат ва маданият, шунингдек, Осиёда, яъни ғарбда Ўрта денгиз бўйларидан, шарқда Хитой чегарасигача, шим. да Орол денгизи кенгликларидан жан. да Арабистон денгизи қирғокларигача бўлган ҳудудларни ўз ичига олган Шарқ оламида ривожлана бошлади. Бу даврда, айниқса, 9 — 11-а. ларда фан ва маданият тез суръатларда ривожланди, юзлаб илмфан намояндалари, олимлар етишиб чикди. Улардан Мовароуннаҳр ва Хуросон олимлари етакчи ўринларни эгаллаган. Ўша даврда яшаб, ижод қилган ва жаҳон фанида ўчмас из қолдирган Муҳаммад ибн Мусо алХоразмий, Аҳмад алФарғоний, Жайҳоний, Абу Зайд ва Абу Маъшар Жаъфарлар, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий кабилар шундай олимлардан. Улар Ер меридиани узунлигини аниклаш, жойларнинг географик координаталари жадвалларини тузиш, геофафик хариталар тузиш, айрим географик ҳодиса ва жараёнларнинг сабабларини изоҳлаш, турли мамлакатлар табиатини тасвирлаб ёзиш ишларини давом эттирдилар. Кўпгина тарихийгеографик ва астрономикгеофизик асарлар ёзидди. Ўрта асрлардаги Шарқ олимларининг географик мероси И. Ю. Крачковскип, ғ. Ҳасановл&р томонидан тахлил қилинган.

Табиий географиянинг ривожланиши тарихида 15— 16-а. ларда Европадаги Уйгониш даври билан боғлиқ бўлган Буюк географик кашфиётлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўша вақтда янги ерларнинг европаликлар учун маъпум бўлиши табиатшуносликнинг, шу жумладан, Табиий географиянинг тарақкиёти учун ҳам туртки бўлди. Инсонларнинг географик тасаввур доираси анча кенгайди. Ўша даврда Мовароуннаҳрда Ҳофизи Абрў, Ғиёсиддин Наққош, Абдураззоқ Самарқандий, Мирзо Улуғбек, Бобур, Муҳаммад Ҳайдар Мирзо кабилар ўз асарлари билан тасвирий географиянинг ривожига муносиб ҳисса қўшдилар.

Табиий географиянинг тарихидаги яна бир муҳим босқич 19-а. нинг 1ярмидан 20-а. нинг 60й. ларигача давом этиб, янги илмий Табиий географиянинг шаклланиши билан тавсифланади. Бу даврнинг бошланиши немис табиатшуноси А. Гумбольдт асарларига бориб тақалади. Унинг буюк хизмати табиат компонентлари орасидаги ўзаро алоқадорликнинг тахлили геогр. фани учун қандай аҳамиятга эга эканлигини очиб беришда эди. Табиий география даги бу ғоя кейинчалик В. Докучаев, Л. С. Берг, А. Григорьев, СВ. Калесник ва б. томонидан ривожлантирилди. Натижада Ернинг географик қобиғи, табиий географик комплекс ва ландшафт ҳақидаги таълимотлар юзага келди. Бир қанча табиий географик қонуниятлар аниқланди, янги изланиш методлари яратилди, илмий экспедициялар уюштирилди. Жойларнинг табиий шароити ва табиий бойликларини ўрганиш ишлари жадаллашди. Шарқий Европа текислиги, Кавказ, Ўрта Осиё, Сибирь ва Узок, Шарқ регионларининг табиати ва табиий ресурслари ҳақида йирик илмий асарлар юзага келди. Шулар қаторида Ўрта Осиёда изланишлар олиб борган табиатшунос олимлар Н. А. Димо, Р. И. Аболин, Д. Н. Кашкаров, Е. П. Коровин, КЗ. Зокиров, И. А. Райкова, Н. Л. Корженевский, В. М. Четиркинларнинг ишлари аҳамиятли бўлди.

20-а. нинг ўрталаридан бошлаб Табиий география тадқиқотларининг, географик муассаса ва илмий марказларнинг кўлами янада ортди. Географлар сони ҳам ошди, янгиянги илмий йўналишлар шаклланди. Жумладан, геофизика, геокимё, экологик йўналишлар ривожланди. Янги илмий тушунчалар (географик фазо, Ернинг ландшафт қобиғи, ландшафтлар морфологияси, антропоген ландшафт ва ҳ. к.) ҳамда географик крнуниятлар (ландшафт қобиғининг мозаиклиги, дискретлиги, географик зоналликнинг даврийлик қонуниятлари, қутбий асимметрия) вужудга келди. 7абиий географик районлаштириш ишлари янги босқичга кўтарилди. Унинг назарий асослари, методлари такомиллашди. Табиий география конструктив босқичга ўтди. Табиий компонентларни амалий мақсадларда баҳолаш, уларнинг тараққиёт йўналишларини аниклаб, келажакдаги ўзгаришларини башоратлаш тамойиллари ва методлари ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонлик географ олимларнинг давраси анча кенгайди. Таникли олимлар Л. С. Бабушкин, О. Ю. Пославская, Н. А. Когай, М. Қориев, Н. Д. Долимов, Ҳ. Ҳасановлар қаторига П. Баратов, М. Маматқулов, П. Ғуломов, А. Саидов, Ю. Султонов, Л. Алибеков, А. Абдулқосимов, А. Рафиқов, Ш. Зокиров, Ш. Эргашев, И. Ҳасанов, И. Абдуғаниев, И. Назаров каби олимлар келиб қўшилди. Улар Ўзбекистон ва унинг айрим ҳудудларининг табиий ва антропоген ландшафтларини тадқиқ қилдилар, табиий географик районлаштириш, табиий географик баҳолаш, табиий географик мажмуаларнинг ривожланиш йўналишларини аниклаш ва башоратлаш ишларида самарали меҳнат қидцилар. Назарий асослари. Умумий Табиий географиянинг назарий асослари негизида қуйидаги энг мухим географик крнуниятлар ётади:

1) географик қобиқнинг бир бутунлик қонунияти; 2) айланма ҳаракатлар қонунияти;

3) географик қобиқнинг даврийлик қонунияти, яъни барча табиий географик ҳодиса ва жараёнларнинг маълум вақт давомида такрорланиш қонунияти;

4) географик қобиқнинг ҳудудий табақаланиш қонунияти, яъни ривожланиш жараёнида газларнинг қобиқ структурасининг майдонда ўзгариши, каттакичик табиий ҳудудий мажмуаларга бўлиниши. Бу қонуният табиий географик районлаштириш учун назарий асосдир;

5) географик зоналлик қонунияти — табиатда географик минтақалар ва табиат зоналарининг мавжудлиги шаклида намоён бўлади; 6) географик зоналликнинг даврий қонунияти, яъни бир типдаги географик зонанинг турли географик минтақаларда учраши қонунияти;

7) азоналлик қонунияти географик минтақаларнинг географик узунлиги бўйича секторларга бўлиниши, ландшафт зоналарининг қам шу йўналишда табақаланиши ва ландшафтларнинг баландлик минтақалари мавжудлигида ўз ифодасини топиши;

8) зоналлик ва азоналликнинг бир бутунлиги қонунияти;

9) Ер шарининг қутбий асимметрия қонунияти. Унинг асосида Ернинг шакли, қуруклик ва сувларнинг, организмларнинг тақсимланиши, иклимлар, географик қобиқ структураси, музликлар майдони ва шакллари, геологик тарихига кўра шим. денгизларнинг Жан. ярим шардагилардан фарқ қилиши ётади; 10) географик қобиқнинг ривожланиш қонунияти, бу ривожланишни ҳаракатга келтирувчи асосий куч — табиатдаги зонал ва азонал ҳодисаларнинг ўзаро курашидан, ривожланиш шакли эса даврийликдан иборат; 11) географик қобиқнинг нотекис ривожланиши қонунияти. Турли ландшафтлар турли ёшда бўлиб, турлича тезликда ривожланади. Бу қонуниятнинг муҳим томони шундаки, ландшафтлар бири иккинчисидан таркибига кўра эмас, балки ёшига ва ривожланиш босқичи хамда суръатларига қараб ҳам фарқ қилишини ҳисобга олиниши ва ландшафтлар ўзгартирилаётганда бу қонуниятга амал қилинишини тақозо этади.

Умумий Табиий география ҳозирги вақтда географик қобиқнинг бир бутунлиги ва ривожланиши тўғрисидаги янги ғоялар билан бойиди, ландшафт қобиғи, географик фазо назариялари олға сурилди, сайёравий миқёсдаги географик башоратга асос солинди, географик системалар ҳақидаги таълимот ишлаб чиқилди. Ер юзасининг морфоструктураси ва морфоскульптураси ҳақидаги янги тасаввур вужудга келди. Ландшафтларнинг ёши ва уларни таснифлашнинг регионал муаммолари таҳлил қилинди, Табиий географиянинг экология билан яқинлиги ва узвий боғликлиги асослаб берилди. Инсон фаолиятининг географик қобикдаги табиий жараёнларга, географик муҳитга бўлган таъсирининг салбий ва ижобий оқибатларини ўрганиш, бу оқибатларни олдиндан айтиб бериш, и. т. ларда геофизикавий, геокимёвий, математик, экологик методларни қўллашга бўлган эътибор кучайди, янги экологик йўналиш юзага келди. Ҳоз. замон Т. г. да табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза цилиш муаммоаси асосий ва долзарб муаммо ҳисобланади.

Табиий географиянинг ҳудудларни табиий географик тавсифлаш методлари ҳам такомиллашиб борди. Бу кейинги йилларда яратилган кўплаб монографиялар, дарслик ва ўқув қўлланмаларида акс этган. Ҳоз. кунда Табиий география фани ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларнинг кўпчилиги, асосан, унинг объекти ва предметининг мураккаблиги, ўзига хос хусусиятлар билан ва фаннинг ҳоз. тараққиёт босқичида халқ хўжалиги қўяётган вазифаларнинг мураккаблиги билан боғлиқдир. Шундай муаммоларнинг айримлари «инсон—табиат» системасидаги ўзаро таъсир оқибатида юзага келаётган муаммолардан. Сайёравий миқёсда рўй бераётган иклим ўзгариши, регионал кўламда Орол ва Оролбўйи муаммолари, чўллашиш, табиий ресурсларнинг тез суръатларда камайиши, табиий муҳитнинг ифлосланиши каби муаммолар шулар жумласидан.

Ад. Анучин В. А., Теоретические основы географии, ML, 1972; Зокиров Ш. С., Ландшафтшунослик асослари, Табиий география, 1994; Ҳасанов И. А., Ғуломов П. Н., Ўрта Осиё табиий географинси, Табиий география, 2002. Калесник СВ., Общие географические закономерности Земли, М., 1970; Мильков Ф. Н., Общее землеведение, М., 1990; Юренков Г. И., Основные проблемы физической географии и ландшафтоведение, М., 1982.

Шуҳрат Зокиров.


Кирилл алифбосида мақола: ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ГЕОГРАФИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ
ГЕОМОРФОЛОГИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты