ТАНК

ТАНК (инг. tank — цистерна, бак) — занжирли (гусеницали) зирхланган жанговар машина. Турли нишонларни йўқ қилиш, экипажни ишончли ҳимоялаш, турли хил тўсиклардан бемалол ўтиш хусусиятига эга. Зирхли жанговар машиналар (кейинчалик Танк деб аталди) нинг биринчи лойиҳалари 1911 — 15 й. ларда рус муҳандислари Д. И. Менделеев, Н. А. Пороховшчиков, А. Васильевлар, Англияда ДеМоль (1912), АвстрияВенгрияда Г. Бурштин (1913) томонидан таклиф килинган. Инглизлар 1916 й. да «Марка1» Т. ларини ишлаб чиқиб, шу йили уларни биринчи марта Сомма дарёси бўйидаги жангда қўллади. Ҳозир жуда такомиллашган турли русумдаги Танклар ишлаб чиқарилади.

Танкнинг асосий қисмлари: зирхли корпус, минора, қуроляроғ комплекси (асосий ва ёрдамчи қуроллар, ўқдори), кузатиш асбоблари, мўлжалга олиш ва б. мосламалар, куч (мотор) қурилмаси, куч узаткичи (трансмиссия), юриш қисми, электр жиҳозлар, алоқа тизими, ёнғинга қарши жиҳозлар, оммавий қирғин қуролларининг шикастловчи омилларга қарши ҳимоя тизимлари ва б. Корпус ва минора Т. нинг барча таркибий қисмларини бирлаштиради ҳамда экипаж, агрегатлар ва енилғини шикастланиш ва зарарланишдан саклайди. Минора қўлда, электр ёки электргидравлик юритмалар ёрдамида айлантирилади. Танкнинг корпуси ва минораси легирланган зирҳ пўлати листларини бир-бирига пайвандлаб ясалади, баъзан, яхлит қуйма корпусли Танк ҳам учрайди. Минора, одатда, қуйма ҳолда бўлади (баъзи ҳолларда пайвандлаб) ясалади. Танклар снарядга қарши (фақат енгил Танк — ўққа қарши) зирҳланади. Ҳозирги Танклар корпусининг ички қисми бошқарув бўлмаси (унга механикҳайдовчи жойлашади), жанговар бўлма (унга Танк командири, тўп отувчи, ўкловчи жойлашади, агар ўқловчиавтомат мавжуд бўлса, ўқловчи бўлмайди), шунингдек мотортрансмиссия бўлмасига ажралади. Ёнилғи, одатда, ҳамма бўлмаларга ўрнатилган бакларда, баъзан корпусдан ташқаридаги бакларда сакланади.

Танкнинг асосий қуроли махсус тўп, ёрдамчи қуроли пулемёт ва зенит пулемёта ҳисобланади. Асосан, Танкга ўйиқ ёки силлиқ стволли тўплар ўрнатилади. Ўқдорилар комплектига зирҳ тешар, кумулятив (нишонга йўналтирилган), одций снарядлар ва пластик портловчи моддали снарядлар (иншоотларни бузиш ва жонли кучларга шикает етказиш учун) киради. Аниқ ўқ (снаряд) отиш курол стабилизаторлари, баллистик ҳисоблагичлар, отиш учун маълумотларни автоматик суратда таиерлайдиган курилмалар, тунда отиш асбоблари ёрдамида амалга оширилади. Танк ичидаги ҳаво фильтрвентиляция қурилмаси билан тозалаб турилади. Танкнинг кичик, енгил, ўртача ва оғир турлари бўлади. Улар жойига ва мақсадига караб ишлатилади.

Танк ларга 4 ёки 2 тактли, поршенли; суюклик ёки ҳаво билан совитиладиган махсус двигатель ўрнатилади. Буриш механизмлари сифатида катта тезликда кетаётган Танкнинг бурилишни осонлаштирадиган кўп радиусли механизмлардан, трансмиссия аппаратларини бошқариш мосламалари сифатида — сервоюритма (айниқса гидроюритма) лардан фойдаланилади. Танк юқори тезликда ҳам бир маромда кетиши учун кучли гидравлик демпфер (амортизатор) лар ўрнатилган. Танк герметикланганлиги учун 2 м гача чуқурликдаги кечувлардан ўта олади (агар Танк сув тагида юриш учун мўлжалланган махсус мосламалар билан жиҳозланса, 4—5 м чуқурликдаги сувлардан ўта олади). Танкда электронҳисоблаш йўл кўрсатувчи ва автоматик йўл топувчи аппаратлардан иборат навигация тизимидан фойдаланилади.

Танк ракета, тўп қуролларини қўллаш, бошқариладиган снаряд (ракета) лардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилади: зирҳ деталлари қалинлаштирилади, снаряд тегиш эҳтимолига қараб корпуснинг тегишли жойларига қалин зирхлар ўрнатилади; ҳаракат тезлиги оширилади, қуввати кучайтирилади ва ёнилғини бирмунча тежаб сарфлашни таъминлайдиган дизель двигателларидан фойдаланилади. Танкнинг экипажи —3 —4 киши, тезлиги —40 —70 км/соат, массаси 3555 т (2004).


Кирилл алифбосида мақола: ТАНК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ЖАНГОВАР ТАРТИБ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты