СЎФИ ОЛЛОЁР (1644, Каттақўрғон беклиги Минглар қишлоғи — 1724, Денов) — тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир. Шайхлар мактаби ва Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. Дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган CO. бу лавозимдан тезда истеъфо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган, тарикат талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиуллоҳ (каромат сохиби) бўлиб етишган. Туркий ва форсий тилларида ижод қилган Сўфи Оллоёр ижодининг асосий йўналиши ислом маърифатини кенг халқ орасига ёйиш ва тасаввуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғибташвиқ қилишдан иборат. У «Маслак улмуттақин» («Тақводорлар маслаги»), «Мурод улорифин» («Орифлар муроди»), «Махзан улмутеъин» («Итоаткорлар хазинаси») асарларини форсий, «Сабот уложизин» («Ожизлар саботи»), «Фавз уннажот» («Нажот тантанаси») маснавийларини туркий тидда яратган. Форсий ва туркийда битилган бошқа шеърлари ҳам мавжуд. «Мевалар мунозараси» номли манзума хам унга нисбат берилади.
Сўфи Оллоёрнинг шоҳ асари «Маслак улмуттақин» бўлиб, 12 минг байт, 135 та каттакичик бобдан иборат. Илоҳий маърифатнинг бадиий талкинига бағишланган бу асар эл орасида шухрат тутганидан сўнг дўсту яқинлари ундан туркий тидда хам шундай бир китоб ёзишни илтимос киладилар. Бунта жавобан у «Маслак улмуттақин»ни бирмунча қисқартириб, ўзбек тилида назмда битган ва ун-та «Сабот уложизин» деб ном берган. Ўзбек фалсафий дидактик адабиётининг етук намунаси бўлмиш ушбу асарда тасаввуф таълимотининг маънавийахлоқий масалаларини кенг ёритиш билан у туркий тасаввуф адабиёти ривожига катга ҳисса кўшган.
Асарларида ислом аҳкомлари, тариқат талаблари, инсоний комиллик шартларини бирмабир таърифлаб берган. Ахлоқийтаълимий аҳамияти жиҳатидан, хусусан, «Маслак улмуттақин» ва «Сабот уложизин» асарлари мактаб ва мадрасаларда асосий дареликлар қаторида ўқитилиб келган. Унинг динийтасаввуфий рухдаги панду ҳикматга йўғрилган асарлари нафақат Туркистон, балки Қашқардан тортиб Этел (Волга), Ёйиқ (Урал) дарёлари воҳалари, Ҳожитархон (Астрахан), Булғор, Оренбург ва б. минтақаларда яшовчи халқлар орасида ҳам кенг тарқалган. Улар кўп нусхаларда кўчирилган. 19-а. нинг охирларига келиб эса Тошкент, Қозон, Боку, Истанбул ва б. шаҳарларда тошбосма йўли билан бир неча марта босилиб чиққан.
Сўфи Оллоёр асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган, уларга бағишлаб шарҳлар ёзилган, луғатлар тузилиб, у қўллаган тасаввуфий истилоҳтимсоллар кенг шарҳланган.
Ас: Сабот уложизин, Т., 1991.
Ад.: Зоҳид Р., Сўфи Оллоёр. Адабиёт кўзгуси, Т., 1996; Туркистоний С, Сўфи Оллоёр. Ғойиблар хайлидан ёнган чироқлар, Т., 1994; Баратова Н., Сўфи Оллоёрнинг бадиий-маънавий қарашлари, Самарқанд, 2002.
Эргаш Очилов.