СЎФИХОНОВЛАР

СЎФИХОНОВЛАР, Бобохон (1900, ҳоз. Қозоғистоннинг Сайрам тумани — 1980.3.2, Тошкент) ва Акмалхон (1905, Сайрам тумани — 1987.11.7, Тошкент) Сўфихоновлар — акаука ҳамнафас хонанда ва созандалар. Ўзбекистон халқ ҳофизлари (1944). Ашулачилик санъатини боболари Сотилдихон ва оталари Сўфихон ҳофизлардан ўрганишган. Сўфихоновлар 1935 й. да Тошкентга келиб, дастлаб «Ялияли», «Наво» каби ашулалари билан танилган. Тўйчи ҳофиздан «Баёт1,2,3,4», «Гиря1,2», «ШаҳнозиГулёр», И. Икромовдан «Муножот» ва «Чўли Ироқ», Ризқи Ражабийдан «Дугоҳ», «Тошкент Ироғи», «Қўшчинор», «Каримқулбеги» каби мақом йўллари ва ашулаларини ўзлаштиришган. С. Ўзбекистон радиоқўмитаси (1937—41, 1944—48), Ҳамза номидаги Ўзбек давлат драма театри (1941—44) ва Ўзбек давлат филармонияси (1948—58, 1948—60) да хонанда ва созанда. Сўфихоновларнинг ижро услуби овозларининг бирбирига текис қўшилиши, йирик шаклдаги асарларни оғирравон айтиши, жўрнавоз созларни ашуланинг ифодавийлигига қараб танлаши билан белгиланади. «Насри Сегоҳ», «Галдир1, 2», «Қаландар1, 2, 3, 4», «Самарқанд Ушшоғи», «Содирхон Ушшоғи» каби мураккаб ашула йўллари Сўфихоновлар талқинида жозибали янграйди. Шунингдек, уларнинг репертуаридан катта ашулалар, яллалар («Ул кун жонон», «Гулюз узра», «Найлайин»), ўзбек бастакорларининг асарлари (X. Тўхтасиновнинг «Айлагач», Р. Ражабийнинг «Овораман», «Кулиб» ва б.) ва ўзлари яратган «Этдим табибга», «Фарзанд» (Ҳофиз ғазаллари), «То муҳаббат» (Навоий), «Айлар» (Муқимий), «Яхши билан», «Оқил бўлсанг» (Маҳтумқули) каби ашулалар ўрин олган. С ижросида В. А. Успенский нотага ёзиб олган «Наво», «Талқини Баёт», «Чўли Ироқ» ашула йўллари «Навоий шеърларига музикалар» (1949) тўпламида нашр этилган.


Кирилл алифбосида мақола: СЎФИХОНОВЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РАЖАБИЙЛАР
ИРОҚ
ТЎЙЧИ ҲОФИЗ
ШАШМАҚОМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты