СЎХ ТУМАНИ — Фарғона вилоятидаги туман. 1942 й. июлда ташкил этилган. 1959 й. 7 мартда Риштон туманига қўшиб юборилди. 1990 й. 27 фев. да қайтадан тузилган. Қирғизистон билан чегарадош. Майд. 0,22 минг км2. Ахолией 51569 киши (2003). Туманда 4 қишлоқ фуқаролари йиғини (Охунбобоев, Равон, Сўх, Хушёр) бор. Маркази — Равон қишлоғи.
Табиати. Туман ҳудуди Фарғона вилояти жан. да, Сўх дарёси водийсида жойлашган. Фойдали казилмалардан нефть, газ, шағал бор. Иклими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 6,7°, энг паст тра —27°, июлнинг ўртача т-раси 23,6°, энг юқори тра 42°. Йиллик ёғин 180 мм. Тупроклари бўз тупроқ ва ўтлоқи тупроқлардан иборат. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, паррандалардан каклик, бедана, зоғча, қарға, тўрғай, сассиқпопишак, қалдирғоч; кемирувчилардан каламуш ва б. учрайди. Сувларда ҳар хил баликдар бор.
Аҳолиси, асосан, ўзбек ва тожиклар, шунингдек, қирғиз, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 255 киши. Ағолининг барчаси қишлоқда яшайди.
Xўжалиги. Туман асосан қишлоқ хўжалиги. га ихтисослашган. Кичикрок, корхоналар жумладан, 50 хусусий корхона ҳамда ширкат, деҳқонфермер хўжаликлари фаолият курсатади. Қ. х. да фойдаланиладиган ерларга дон, сабзавот, уруғлик картошка, ем-хашак экинлари экилади. Боғдорчилик ривожланган.
Туман жамоа ва хусусий хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, парранда боқилади. Туманда 27 умумий таълим мактаби, 1 касбҳунар коллежи, 3 лицей, деҳқон бозори, маданият саройи, марказий стадион, марказий касалхона бор. Туман ҳудудида дам олиш ва хушманзара жойлар мавжуд. Туман марказида Ст. телестудияси фаолият кўрсатади. Сўх тумани Ўзбекистоннинг қад. тарихий масканларидан ҳисобланади. Сух ҳавзасида жойлашган Селунгур ғорилан палеолит даврига мансуб ашёлар топилган. Сўх тумани Сух—Ҳайдаркон қад. кончилик ҳудудини ҳам ташкил қилади. 11-а. дан Буюк ипак йулининг жан. тармоғи Сўх туманидан утган 1890й. ларда Сух қишлоғи ҳудудидан илон шакли бурттириб туширилган тош тумор топилган. Унинг устки қисмида равоқсимон ушлагич бор, қуйи қисми тўртбурчакли қути шаклида. Археологларнинг аниклашича, бу тумор мил. ав. 3минг йиллик охири — 2минг йиллик бошларига мансуб. Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистон сари юришидан аввал бир йил Сухда турганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Сўх туманида «Садои Сух» газетаси чикарилади.