ЦИТОПЛАЗМА

ЦИТОПЛАЗМА (цито… ва юн. plasma — шаклланган) — ҳужайранинг ядро билан плазматик мембрана оралиғида жойлашган асосий таркибий қисми (қ. Ҳужайра). Ц. коллоид система — гиалоплазма, органоидлар ва киритмалардан ташкил топган. Цитоплазма даги коллоид заррачалар ва б. таркибий қисмлар доим ҳаракатда бўлади. Микрофибрилла, микронайчалар ва б. толасимон тузилмалар ҳужайранинг ҳаракат-таянч системаси ҳисобланадиган цитоскелетни ҳосил қилади. Ҳайвон ҳужайралари Цитоплазмаси органоидлари кам бўлган, плазматик мембранага яқин ташқи қисмини эктоплазма, ички, ядрога яқин жойлашган органоидларга бой қисмини эндоплазма дейилади. Ўсимлик ҳужайралари цитоплазмаси ҳайвон ҳужайраларидан махсус органоидлар — пластидалар ва йирик вакуолаларнинг бўлиши билан фарқ қилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЦИТОПЛАЗМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ц ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУЖАЙРА
ЕР
ТОШКЕНТ
ҲУЖАЙРА НАЗАРИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты