ЦОКОЛЬ

ЦОКОЛЬ (итал. zoccolo) — 1) бино, иншоот деворининг, устун, ҳайкал ва б. нинг пастки қалинлашган қисми; пойдеворяит давоми, яъни ер сиртидан чиқиб турадиган қисми. Цоколь пишиқ ғишт, бетон ёки темир-бетон блоклардан ишланади. Бинога алоҳида кўрк бериш мақсадида гранит, мармар ва б. материаллар билан қопланади;

2) электротехника ва радиотехника д а — электрон ёки ион асбоблар — чўғланма лампалар, люминесцент лампалар, электрон лампаларнинг пастки конструктив қисми. Лампани патрон, лампа панели (корпуси)га ўрнатиш ва лампа ичида жойлашган элементлар (чўғланма симлар, электродлар)ни ташки электр занжирига улаш учун хизмат қилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЦОКОЛЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ц ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ИОН ЭМИССИЯ
КОНСТРУКТИВ МАТЕМАТИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты