ТЕПАҚЎТОН ТУЗ КОНИ

ТЕПАҚЎТОН ТУЗ КОНИ — Қашқадарё вилоятидаги кон; Лалмикон туз кони билан туташган. 1950 й. да очилган. Коннинг геологик тузилиши 1959—64 й. ларда ўрганилган. Тепақўтон туз кони брахиантиклиналь шаклида жан. гарбдан шим. шарққа чўзилган бўлиб, Тепақўтон тепалигидан иборат. Уз. 15—20 км, эни 5—6 км. Тепақўтон брахиантиклинали ўзагидаги туз қатламлари ювилиб кетган, туз остидаги ангидрит қатламлари эса қорёмғир сувлари таъсирида қисман гипсга айланган. Тепақўтондаги свита ётқизиқларининг қалинлиги 850—900 м. 4 қават (йирик қатлам)дан тузилган (пастдан юқорига):

1) ангидрит қавати — кўкимтир кулранг, оқ ангидрит ва қорамтир оҳактош қатламларидан ташкил топган, қалинлиги 155—200 м;

2) данбуритли галитангидрит қавати — кулранг, кўкимтир ангидрит ва қорамтир оҳактош, рангсиз галит (ош тузи) қатламларидан тузилган бўлиб, пастки ва юқориги ангидрит қатламларида данбурит минерали учрайди, қалинлиги 130—250 м;

3) туз қавати — рангига кўра 2 қисмга ажралади: пастда 200 м қалинликдаги рангсиз (майдаланганда оқ) ва кулранг ош тузи, юқорида эса 200—250 м қалинликдаги қизил ва пушти ранг туз катламлари бўлиб, улар орасида 3 та сильвинит (калий тузлари) горизонти жойлашган;

4) юқори гипс ангидрит қавати — қалинлиги 2—15 м. Т. т. к. да калий ва ош тузидан ташқари ер юзасига чиқиб ётган гипс ва ангидрит қатламлари ҳам мавжуд бўлиб, сульфат кислота учун хом ашё ҳисобланади. Гипснинг данбуритли хилидан қишлоқ хўжалиги. да микроэлементли ўғит сифатида фойдаланиш мумкин. Бўр ва палеоген даврлари ётқизиқларидаги гиллар ва доломит қатламлари қурилиш материалларидир.


Кирилл алифбосида мақола: ТЕПАҚЎТОН ТУЗ КОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты