УРАНИНИТ

УРАНИНИТ — ураннинг сувсиз оксиди, уранатлар гуруҳига мансуб минерал. Идеал формуласи UO2. Таркиби ўзгарувчан (U4+ дан U6f гача оксидланади); аралашмалари Th, Tr, Pb, Fe, Zr дан иборат. Куб сингонияда кристалланади. Октаэдрик кристаллар ва зич массалар ҳолида бўлади. Мўрт. Каттиклиги 5—6, зичлиги 8—10 г/см3. Ранги қора, ярим металл ёки смоласимон ялтирайди. Кучли радиоактив, бир оз электромагнитли. Соф Уранинитнинг настуран ва уран қуруми каби турлари маълум. Соф Уранинит юқори трали минерал бўлиб, аниқ кристаллар шаклида бўлади. Уранинитнинг структураси флюоритникига ухшаш. Пегматитлар, шунингдек, гидротермал, скарн ва чўкинди жинслар ичида учрайди. Ишқорли магматик тог жинсларида, паст трали гидротермал ва чўкинди конларда ҳосил бўлади. Уран қуруми ғовак тупроқсимон агрегатлардан иборат бўлиб, гидротермал сульфидуран конлари ва чўкинди конлар учун хосдир. Барча Уранинитда уран ва торийнинг радиоген парчаланишидан пайдо бўлган ҳосилалар (К, Ас, Ро, Не, РЬ), шунингдек, Са ва Zn бўлади. Уранинит оксидланиш зонасида тез ўзгаради. Уранинитнинг структураси бўйича турлари: кристалли Уранинит — бриггит (таркибида 6—15% ТЮ,), клевеит (3 — 16% TR2O3 ва 3 — 8% ThO2), калломорфли настуран ва б. У. нинг барча турлари уран рудаларининг асоси ҳисобланади. Йирик конлари Канада, АКШ, Африка, Австралия, Францияда мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: УРАНИНИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИНЕРАЛ
УРАН
ОКЕАН
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты