УРГУТ ТУМАНИ — Самарканд вилояяшдаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Вилоятнинг жан. шарқий қисмида жойлашган. Шим. шарқда Зарафшон дарёси орқали Булунғур тумани, шим. да Тойлоқ, шим. ғарбда ва ғарбда Самарканд туманлари, шаркда Тожикистон Республикаси, жан. да Қашқадарё вилояти билан чегарадош. Майд. 1120,3 км2. Аҳолиси 335,2 минг киши (2002). Туманда битта шаҳар (Ургут), 12 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бахрин, Бешбулоқ, Жартепа, Илонли, Испанза, Мирзақишлоқ, Почвон, Урамас, Янгиариқ, Қоратепа, Ғус, Ҳамза) бор. Маркази — Ургут ш.
Табиати. Туман ҳудуди Зарафшон тоғ тизмаларининг давоми бўлган Чақиликалон ва Қоратепа тоғларининг ён бағирларида, ўртача 1000 м баландликда жойлашган. Шарқий, жан. ва ғарбий қисмлари пастбаланд текислик бўлиб, бир канча сойликлар бор. Тоғ ён бағирлари сланец ва оҳактош қояларидан иборат, даре водийлари тор, чуқур, қирғоқлари тик. Адирлар ғовак ва бўш чўкинди жинслардан ташкил топган. Адирлардаги сойларнинг водийлари кенг. Оҳактош жинсларидан тузилган жойларда торлар (Киев три ва б.) бор. Чақиликалон ва Крратепа тоғлари орасидаги Тахтақорача довони (1675 м) орқали Катта Ўзбекистон тракти ўтади. Ургут кучли сейсмик худудлардан бири бўлиб, 7 балли зонага киради. Омонқўтон яқинида ва Чақиликалонда мармар, оҳактош, марганец, мис, вольфрам ва б. фойдали қазилмалар бор. Икдими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 1,5°, энг паст тра —25°, июлнинг ўртача т-раси 24,4°, энг юқори тра 49°. Йиллик ёгин 459—500 мм. Ёғиннинг куп қисми қишда (34%) ва баҳорда (48%) тушади. Оққўрғон, Ғиждувонсой, Ғуссой, Ургутсой, Камонгаронсой, Қоратепасой, шунингдек, Дарғом, Янгиариқ, Янги Ургут, Янги Қозонариқ ва б. каналлар бор. Тупроклари, асосан, бўз тупроқ. Қум, шағал, қўнғир, каштан тупроқлар ҳам учрайди. Табиий ўсимликлардан қайрағоч, тол, қарағай, тоғ заранги, писта, арча, аччиқ бодом, бодом, дўлана, наъматак, ровоч, тоғ пиёзи, зира ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, қобон, қуён, тулки, жайра, типратикан, ҳар хил илонлар, эчкемар; қушлардан каклик, майна, чумчуқ, қарға, жиблажибон, олашақшақ, бедана, каптар, мусича, қалдирғоч, булбул, қизилиштон, сўфитўрғай, бойўғли, сассиқпопишак, тог зоғчаси, болғатумшуқ, қораялоқ, қарғалар ва б. бор.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, украин, татар, яҳудий, озарбайжон ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Ақолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 300» киши (2002).
Хўжалиги нинг етакчи тармоқларини қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш ва маҳаллий саноат тармоқлари ташкил этади.
Тумандаги 800 дан зиёд корхонанинг 52 таси ўрта, 261 таси кичик, 506 таси микрофирмалар. Мармарни қайта ишлаш, ғишт, шлакбетон плиталар и. ч., тамаки ферментацияси, мева, гўшт, сутни қайта ишлаш, нон пишириш, қандолатчилик, ҳар хил яхна ичимликлар и. ч. корхоналари бор. Автомобиль, музлаткич, телевизор ва радиоаппаратураларни таъмирлаш корхоналари ишлаб турибди. Ургут туманида ҳунармандчилик қадимдан ривожланган. Ҳунармандчилик билан 3500 дан зиёд киши шугулланади.
Ургут туманида Бельгия билан ҳамкорликдаги «УргГазкарпет» қўшма корхонаси, Ўзбекистон — Туркия «УргАНТЕТ ЯШАМ», «Ургут қоплон», «Ургут СаМНегин» гилам и. ч. га ихтисослашган қўшма корхоналар фаолият кўрсатади. Мармар тошни қайта ишлайдиган «Ургут ЛАДО мармар», қурилиш буюмлари ишлаб чиқарадиган «Сампластик», тамакини қайта ишлайдиган «УзВАТ» қўшма корхоналари ишлаб турибди.
Туман қ. х. тамаки, ғалла, сабзавот, картошка, мева, узум ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган. Кейинги йилларда туман учун Пастдарғом туманида ажратилган ерда пахта хам экилмокда. Тумандаги асосий техника экини — тамаки. Ургут тумани ер фонди 112 минг га ни ташкил этади. 9 минг га ерга тамаки, 14,8 минг га ерга дон экинлари, 1,2 минг га ерга картошка, 145 га ерга сабзавот ва полиз экинлари, 2907 га ерга емхашак экинлари экилади. 1,4 минг га ер бог ва токзор билан банд, 46,8 минг га ер яйлов.
Туман чорвачилигида қорамолчилик, паррандачилик, пиллачилик етакчи ўринда. Етиштириладиган қ. х. маҳсулотларнинг асосий қисми фермер ва ширкат хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Ургут туманида 381 фермер, 23 ширкат хўжалиги фаолият кўрсатади. Чорвачиликда қорамол, қўй ва эчки, парранда, йилқи боқилади.
2003/2004 ўқув йилида 127 умумий таълим мактаби (102,3 минг ўқувчи), 2 махсус соғломлаштириш интернати (4,9 минг ўқувчи) фаолият кўрсатади. 70 кутубхона, маданият уйлари, 21 спорт майдони ишлаб турибди. 8 касалхона (830 ўрин), 36 қишлоқ даволаш бўлими, 27 фельдшеракушерлик пункти ва б. тиббий муассасаларда 488 врач ишламоқда. 14 дам олиш маскани ва ёзги оромгохларда вилоят ва қўшни Навоий вилоятидан келган болалар дам оладилар.
1992 й. дан «Чинор» туман телевидениеси эшиттиришлар олиб боради. 1956 й. дан «Ургут садоси» туман газ. нашр қилинади (адади 3000).