ТИБЕТ МУХТОР РАЙОНИ

ТИБЕТ МУХТОР РАЙОНИ, Тибет (хитойча Сицзан) — Хитойнинг жан. ғарбий қисмидаги маъмурий бирлик, Тибет тоғлигида. Майд. 1,2 млн. км2. Аҳолиси 2,52 млн. киши (1998). Маъмурий маркази — Лхаса ш.

Аҳолисининг аксари қисмини тибетлар, шунингдек, уларга яқин цян, ну, дулун, абор, лишми, дафла халқлари ташкил этади. Тибетбирма гуруҳлари тилида сўзлашади; буддизмламаизм динига эътиқод қилади. Асосан, қишлоқларда яшайди, шаҳар кам. Хўжалиги. Иктисодиётинингетакчи тармоғи — қишлоқ хўжалиги. Унинг ялпи маҳсулотининг 60% дан ортиғини деҳқончилик беради. Даре водийлари ва тоғларнинг ён бағирларида арпа, сули, нўхат, гречиха, жан. шарқида буғдой ва шоли етиштирилади. Сабзавот экинлари экилади, мевачилик билан шуғулланилади. Яйлов чорвачилиги ривожланган, қўй, эчки, йилқи, эшак, деҳқончилик рнларида қорамол, чўчқа боқилади. Чорвачиликнинг асосий маҳсулоти — қўй жуни ва кўнтери.

Тибет мухтор райони ҳудудида тошкўмир, туз, олтин конлари топилган. ГЭС кўп. Ишлаб берувчи майда корхоналар бор. Лхасада энергетика жиҳозлари ва чўян қуйиш, кўнтери ва гилам, Чамдода кўнчилик, Шигацзе ва Жангдзе ш. ларида гилам тукиш корхоналари ишлаб турибди. Шунингдек, тахта тилиш, ғишт здлари, фармацевтика, тўқимачилик саноатлари мавжуд.

Тарихи. Тибет халқи мил. ав. 6—5-а. ларда Кукунор рнидан Тибет ҳудудига кўчиб ўтган цянларнинг автохтонлар билан қўшилиб кетишидан келиб чиққан. Мил. 7-а. дан цянларнинг бир қисми деҳқончилик билан шуғулланган. Ўша даврда Тибетнинг жан. шарқий қисмидаги Ярлунга ҳукмдори Намри барча қабилаларни бирлаштирган. Унинг ўғли Сронцзангамбо (649 й. да вафот этган) Тибет давлатига асос солган. 7-а. нинг 1ярмидаТибетда ёзма манбалар яратилган. Тисонгдэцэн ҳукмронлиги даврида (755—791) Тибет айниқса равнақ топган. 7—9-а. ларда Тибетда заминдорлик муносабатлари юзага келган. 787 й. дан буддизм давлат динига айланган. Лангдарма ҳукмронлик қилган даврда (836—842) буддистлар таъқиб остига олина бошланди, унинг ўлимидан сўнг Тибет бир нечта мустақил ҳокимликларга парчаланиб кетди. 11—12-а. ларда бир канча будда секталари юзага келди, монастирлар қурилди, уларнинг йириклари атрофидаги ҳудудлар билан ўзларини мустақил теократик давлат деб ҳисобладилар. 13—14-а. ларда Тибет мўғуллар сулоласи Юаньга тобе.

ТибетСичуань катга йўли. бўлган. 14а. охири — 15-а. бошида роҳиб Цзонкаба (1357—1419) янги будда сектаси — Гэлугбани тузди. Ушбу секта роҳиблари сариқ кийим кийганлиги сабабли, уни «Сариқ дин» деб хам аташади. 16-а. дан унинг бошлиғи далайлама унвони билан Тибетни бошқарган. 1720 й. манжурлар Лхасани босиб олди. 1792 й. да эса Цин империяси уни ўз таркибига қўшиб олди.

Синьхай инқилоби (191113) даврида Цин сулоласи тугатилиб, манжурлар Тибетдан қувиб чиқарилди. 13далайлама Пекин билан буткул алокани узганлигини эълон қилди. 1930-й. лар ўрталаригача ТибетХитой чегарасидаги кескинлик давом этди. Ўша вактдан гоминданчилар билан Тибет ўртасидаги муносабат бир кадар меъёрлашди. Бироқ Тибет инглизлар таъсирида эди. Халқ инқилоби ғалабаси арафасида Тибет маъмурлари гоминданчилар ҳукумати билан барча алоқани узди, 1949 й. 4 нояб. да ҳукумат, монастир вакилларидан тузилган Буюк мажлисда Тибетни расмий равишда мустақил деб эълон қилди. ХХР ҳукумати 1950 и. 20 янв. да Тибет масаласи бўйича баёнот эълон қилди, унга кура Лхаса музокаралар учун ўз вакилларини Пекинга жўнатиши кўзда тутилган. 1950 й. окт. да Хитой қўшинлари Тибетнинг марказий рнларига қараб юриш бошлади. Тибет ҳукумати Хитой таклифини қабул этиб, 1951 й. 23 майда Хитой халқ ҳукумати билан «Тибетни тинч йўл билан озод этиш масалалари тўғрисида шартнома» имзоланди. Шартномага кўра, Тибетга Хитой таркибидаги миллий мухторият ҳуқуқи берилиши кўзда тутилди. 1950й. ларнинг 2ярмида вазият кескинлашди. Лхасада 1959 й. мартда исён кўтарилди. 14далайлама Ҳиндистонга ўтиб кетди. 1965 й. Т. м. р. тузилди.

Адабиёти. Тибетликларнинг қад. оғзаки ижоди миф, эпос («Гэсэриада»), афсона, қўшиқ, эртак, афоризмлар кўринишида ифодаланган. Буддизмнинг таркалиши билан будда мифлари юзага келди. Ёзма адабиётнинг илк ривожланиши Тибет заминдорлари давлатининг қарор топиши, юксалиши ва инқирозига тўғри келди. Тибет адабиёти қад. туркийлар, айниқса, уйғурлар адабиётига яқин бўлган, унга ўз таъсирини ўтказган. Ўша даврда «Рамаяна»нинг тибетча нақли яратилди. 11 — 14-а. ларда адабиётнинг анъанавий таркиби: таржима асарлари, тибетлик муаллифларнинг оригинал қўлёзмалари, тарихий асарлари ва ҳ. к. ни яратиш авж олди. Кейинроқ (15—19-а. лар) адабиёт ГэлугБа будда сектасининг сиёсий қарашлари ва диний эътиқодларини системалаштириш ва тарғибот қилишга хизмат қилди. Инсон туйғулари асарларда деярли ёритилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — диндорлар интизоми намунаси меъёрларини яратишдан иборат эди. 18-а. бошларида 6далайлама Цанжанжамцо даврида дунёвий лирик шеърият юзага келди. Бироқ бу анъана узоқ давом этмади. Кейинги йиллар адабиётида грамматик, астрологик, астрономик ва тиббиёт соҳаларига оид асарлар яратилди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Тибетнинг муҳим санъат ёдгорликлари заминдорлик муносабатлари авж олган даврларда яратилди. Ўрта аср Тибет меъморлиги мамлакатнинг ёввойи ва чўл табиати билан мутаносиб равишда ўзининг кескинлиги ва маҳобатлилиги билан ажралиб туради. Тоғ чўққиларига қалъақасрлар қурилган. Тоғ этаклари ва чўққиларида жойлашган монастирлар бир неча қатор деворлар билан ўралган бўлиб, бош ибодатхона шимолга қараган, атрофида майдонлар, ён бағирларда амфитеатр кўринишида монахлар уйжойлари бўлган. Лхасадаги Потала саройқалъаси ўрта асрнинг ўзига хос меъморий обидаси ҳисобланади.

Тибетнинг ўрта аср тасвирий санъати буддизмга бўйсунган, асосан, монастирларда ривожланган бўлиб, девор ёзувлари ва «танка» иконалари сифатида яратилган. Скульптуралар ёғоч, гил, металлдан ясалган. 20-а. га қадар Тибетда манзарали безак санъатининг каштачилик, жездан ибодат ва маиший буюмлар, мусиқа асбоблари тайёрлаш, гиламлар тўқишнинг анъанавий турлари сакланиб қолган.


Кирилл алифбосида мақола: ТИБЕТ МУХТОР РАЙОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ҲИНДИСТОН
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты