УРУҒДОН — одам ва ҳайвонлар эркагида уруғ ҳужайралар — сперматозоидлар шаклланадиган жинсий безлар. У. жуфт, баъзан тоқ бўлади. Бўшлиқичлилар, ғовактанлилар ва б. содда тузилган кўп ҳужайралилар Уруғдони жинсий ҳужайралар йиғиндисидан иборат бўлиб, уруғ ҳужайралари тана деворини ёриб (сцифоид медузалар, коралл полиплар) ёки тана бўшлиғидан оғиз тешиги орқали ташқарига чиқарилади. Ясси чувалчанглар У. и майда пуфакчалар шаклида. Бўғимоёклилар Уруғдони жуфт бўлиб, шакли ва тузилиши ҳар хил. Бош скелетсизлар Уруғдони 25 жуфтга яқин, алоҳида чиқариш йўли бўлмайди. Кўпчилик умуртқалиларда Уруғдон қорин бўшлиғида симметрик жойлашган.
Кўпчилик сут эмизувчиларда (бир тешиклилар, ҳашаротхўрлар, чалатишлилар, хартумлилар, даманлар, сиреналар, куракоёклилар, китсимонлардан ташқари) У. мояк халтасида ўрнашган. Баъзи сут эмизувчилар (мас, кўпчилик кемирувчилар)да Уруғдон мояк халтасига фақат урчиш даврида тушади, кейин яна қорин бўшлиғига кўтарилади. Одам уруғдони эллипссимон шаклга эга (яна қ. Мояк, Жинсий аъзолар).