УСМОН

УСМОН ибн Аффон (тахм. 575— 656) — дастлабки турт халифадан учинчиси (ҳукмронлик йиллари 644—656). Умавийлар кабиласига мансуб. Маккалик бой савдогар. Муҳаммад (сав)нинг дастлабки издошларидан бири. Мусулмонлар гуруҳи билан Ҳабашистонга кўчган, 623 й. да Мадинага келган. Усмон аввал Пайғамбар (ас)нинг қизи Руқияга уйланган (тахм. 610), у вафот этгач, Расулуллоҳ иккинчи қизи Умму Кулсумни ҳам Усмонга никохлаб берган (623), шунинг учун «Зун-Нурайн» — икки нур эгаси, деган ном олган. Усмон янги халифани сайлаши лозим бўлган шўро томонидан халифа килиб тайинланган. Усмон ҳукмронлиги даврида сосонийлар давлатини фатҳ этиш тугалланди, мусулмонларнинг Тунис ва Кавказорти улкаларидаги мавқеи мустаҳкамланди. Усмоннинг буйруғи билан Қуръони карим матни тўпланиб, бир бутун (мусҳаф) китоб шаклига келтирилди ва турли ўлкаларга тарқатилди, Масжиди Набавий кенгайтирилиб, қайта таъмирланди. Румо ариғи қазилди. Умрининг охирги йилларида биринчи бор халифага мухолифат юзага келди, қўшин ва вилоятлардаги зодагонлар ўртасида Усмон сиёсатига карши норозилик кучайди. У. Мадинада, Қуръон ўқиб турган чоғида душманлари томонидан ўлдирилган.


Кирилл алифбосида мақола: УСМОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚУРЪОН
ИБН СИНО
ИСЛОМ
ТУНИС


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты