ТИМПАНАЛ ОРГАНЛАР

ТИМПАНАЛ ОРГАНЛАР (юн. tympanon — тимпан — ноғора) — ҳашаротлар (тўғри қанотлилар, жизилдоқлар, айрим капалаклар, тўрқанотлилар)нинг овоз чиқариш органлари; ўз тури ва айрим йиртқичлар (мас., кўршапалаклар эхолокация) сигналларини қабул қилади. Тимпанал органлар тимпанал мембраналар ва уларга ёки трахеяларга бириккан сезгир хордотонал сенсиллалардан иборат. Улар сони 2—4 дан (тангачақанотлилар) бир неча ўнта (тўғриқанотлилар), ҳатто бир неча юзтагача (жизилдоқлар) бўлади. Тимпанал органлар олдинги оёқларнинг болдир қисмида темирчаклар, чирилдоклар, бузоқбошилар, кўкракда (сув қандалалари) ёки қанотларда (тўрқанотлилар) жойлашган. Тўғри қанотлилар Т. о. и 0,2 — 100 кГц, жизилдоқлар 0,2—20 кГц, тангачақанотлилар 1—240 кГц частотали диапазондаги товушларни қабул қилади. Тимпанал органлар эшитиш органи бўлган ҳашаротларда яхши ривожланган.


Кирилл алифбосида мақола: ТИМПАНАЛ ОРГАНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭШИТИШ
ТОШКЕНТ
ЕР
КАПАЛАКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты