УСТРУШОНА

УСТРУШОНА (тож. Истаравшан) , — Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Ўратепа туманидаги шаҳар (2002 й. гача Ўратепа ш.), туман маркази. Туркистон тизмасининг шим. этагида, 1000 м баландликда жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Ховос (45 км). Июль ойининг ўртача т-раси 25°, янв. ники —2°. Йиллик ёғин 368 мм. Уструшонадан вилоят маркази Хўжанд ш. гача 73 км. Шаҳар марказидан Душанба—Хўжанд автомагистрали (Шахристон ва Аизоб довонлари орқали) ўтади. Аҳолиси 50,4 минг киши (2001), асосан, тожиклар, шунингдек, ўзбек, рўс, татар, украин, қирғиз, туркман, немис, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди.

У. Тожикистоннинг қад. шаҳарларидан биридир. Археологик маълумотлардан маълум бўлишича, шаҳарнинг бунёд этилиши мил. ав. 6-а. га тўғри келади. Уструшона илк ўрта асрларда (5—9 а. лар) Ўрта Осиёдаги Уструшона тарихийгеофафик вилояти таркибига кирган. Ушбу вилоят Сирдарёнинг сўл қирғоғи билан Сангзордарё оралиғидаги ҳудудни ўз ичига олган (ҳоз. Тожикистоннинг шим. ғарбий қисми ва Ўзбекистоннинг Жиззах, Сирдарё вилоятлари). Уструшонанинг сиёсий тарихи тарихий манбаларда кам ёритилган. Мил. ав. 6-а. нинг 30-й. ларида қадимги Уструшона худуди Кир II томонидан босиб олинган. Кир II ўз давлатининг шим. шарқий чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида Сирдарёнинг сўл қирғоғи бўйлаб 7 та чегара қалъаси қурдирган. Кейинчалик, мил. ав. 4-а. да Александр бу қалъаларни қийинчилик б-н забт этган, айниқса, Кирополь каттик, қаршилик кўрсатган. Мил. 5-а. охири — 7-а. да Уструшона ҳудуди эфталийлар ва Ғарбий Турк хоқонлиги таркибига кирган. Бу даврда Уструшонани маҳаллий шоҳлар — афшинлар идора қилган. Араблар истилоси даврида Уструшона мустақиллигини узоқ вакт сақлаб қолган ва фақат 822 й. га келиб узилкесил халифаликка қўшиб олинган. 893 й. гача Уструшонани халифалик вассаллари бўлган афшинлар бошқаришни давом эттирганлар. 893 й. дан Сомонийларга тобе бўлган. У. Ўратепа номи билан дастлаб Бобурнинг «Бобурнома» асарида (16-а.) тилга олинган. 18-а. да мустақил ҳудуд сифатида маълум эди. Кейинчалик, Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги тасарруфида бўлган. 1886 й. шаҳарни подшо Россияси қўшинлари эгаллаган.

Шаҳар қадимдан Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашганлиги боис ҳунармандчилик ва савдо маркази сифатида шуҳрат қозонган. Кейинги йилларда Уструшонада жаҳон бозори ташкил этилган.

Уструшонада саноат корхоналари, мева ва сабзавот консервалаш, нон, сут, ғишт з-длари, трикотаж ф-каси мавжуд. Шунингдек, шаҳарда савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. Умумий таълим, мусиқа мактаблари, пед. ва ҳунартехника билим юртлари, кутубхона, клуб, халқ театри, тарихий ўлкашунослик музейи ишлаб турибди. Меҳмонхоналар, касалхона, туғруқхона ва поликлиникалар аҳолига хизмат кўрсатади. Уструшона ёғоч, металлга ўйиб гул солиш, сополга гул солиш ва каштачиликнинг қад. маркази.

Шаҳарда меъморий ёдгорликлардан: Кўкгумбаз (Абдуллатиф Султон) масжиди ва мадрасаси (16—17-а. лар), Боботағо (15-а. охири), Абдуқодир Желоний (Гелоний) (15-а. охири), Сари Мозор (16а.), ҳамда Чоргумбаз (18-а.) мақбаралари ва б; 19—20-а. ларда қурилган синчли нақшинкор бинолар сақланган.

Ад.:Мухторов А., Очерк истории УраТюбинского владения в 19в., Душанбе, 1964;


Кирилл алифбосида мақола: УСТРУШОНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТОЖИКИСТОН
ХИТОЙ
ҚИРҒИЗИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты