УСУЛ ад-ДИН

УСУЛ ад-ДИН (араб. — дин асослари, ислом асослари) — ислом шариати ва диндан олинган эътиқодий ҳукмларни баҳс қилувчи илм. Бу илм асосий ҳисобланиб, бошқа диний илмлар унга эргашади. Бу истилоқни биринчи бўлиб Абул Ҳасан алАшъарий ишлатган. У ўз китобини «АлИбона ан усул аддийона» деб номлаган. Абул Қохир алБағдодий алАшъарий (1037 й. в. э.) «Усул аддин», алЛолкоий (1026 й. в. э.) «Усул усСунна» китобини ёзган. Ақоид масалалари диннинг асли бўлгани учун бу илмнинг фақат номига эмас, ўзига ҳам катта эътибор берилган. Мусулмонлар учун Усул ад-дин ад. д. ни ўрганиш катта аҳамиятга эга бўлган, уни билмаган одамнинг ибодати ҳам дуруст бўлмаслиги ҳаммага уқтирилган. Ҳоз. пайтда, «Усул ад-дин ад. д.» истилоҳи кам қўлланилади, унинг ўрнига «ақоид» сўзи ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: УСУЛ ад-ДИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИСЛОМ
ИБН СИНО
ЕР
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты