УТБИЙ, Абу Муҳаммад ибн Абдулжаббор алУтбий (961, Рай — тахм. 1036, Ғазна) — тарихчи олим. Бадавлат ва нуфузли зодагон оиласида туғилган. Ёшлигидан Хуросонда яшаган. Сомонийларнинг Хуросондаги ноиби Абу Али Симжурий, сўнгра Хуросонда сургунликда яшаган зиёрийлар ҳукмдори Қобус ибн Вушмагирнинг шахсий котиби (саркотиби), Ғазнавийлар (Сабуктегин, Маҳмуд Ғазнавий, Масъуд Ғазнавий) саройида йирик амалдор. Утбий султон Маҳмуд Ғазнавийнинг элчиси сифатида Гарчистон вилоятига борган (999) ва Бодҳизнинг шарқий қисмидаги Ганж рустак вилоятида соҳиб барид бўлиб турган. Саолибийнинг ёзишича, Утбий араб тилида «Тарихи Яминий» («Яминий тарихи»), «Латоиф алкуттоб» («Котибларнинг латиф сўзлари») ва б. тарихий асарлар ёзиб крлдирган. «Тарихи Яминий» асари Сабуктегин ва Маҳмуд Ғазнавий даврида Ғазнавийлар давлати таркибига кирган Хуросон, Хоразм ва қисман Мовароуннаҳрнинг 975—1021й. лардаги ижтимоийсиёсий тарихини ўз ичига олган. Мазкур асар «Ямин уддавла» («Давлатнинг ўнг қўли») унвонига сазовор бўлган султон Маҳмуд Ғазнавийга бағишланганлиги учун ҳам «Тарихи Яминий» деб аталган. Асарда /(орахонийларнит Мовароуннаҳрга ҳужуми (922—996) ҳақида нодир маълумотлар мавжуд. Бу асар ўрта асрлар тарихшунослигига хос оғир услуб — сажъ билан ёзилган. «Тарихи Яминий»нинг арабча матни Дехли (1847), Булок, (1874) ва Лоҳур (1883) да чоп этилган. Бу асарнинг форсча таржимаси Теҳронда 3 марта нашр этилган (1856, 1955, 1966). Инглизча таржимаси ҳам босилган (Лондон, 1858). Ундан айрим парчалар француз, немис, рус, ўзбек тилларида нашр қилинган.
Манба:Саолибий, Йатиматуддаҳр [4жилдЬ Т., 1976.
Ад.: Материалы по истории Средней и Центральной Азии X — XIX вв. Т., 1988; Ахмедов Б . А., Ўзбекистон халклари тарихи манбалари, Т., 1991.