УТТАРПРАДЕШ — Ҳиндистоннинг шим. қисмидаги штат. Ҳимолай тоғларининг жан. этагида. Майд. 240,9 минг км2. Аҳолиси 166 млн. киши (2001), аксари қисми ҳинду ва мусулмонлар. Асосий тили — ҳинди, аҳолисининг бир қисми урду тилида сўзлашади. Маъмурий маркази — Лакҳнау ш. Йирик шаҳарлари: Агра, Канпур, Варанаси, Алигарҳ, Илоҳобод.
Ер юзаси, асосан, текислик (ҲиндГанг текислиги), 1/5 қисми Ҳимолай тоғларининг жан. тармоклари (энг баланд жойи Нандадеви чўққиси, 7816 м). Икдими тропик, муссонли иклим. Текислик қисмида май ойида ўртача тра 32°, июлда 16°. Йиллик ёғин 700 — 1200 мм. Қурғоқчилик ҳам бўлибтуради. Энг йирик дарёлари: Ганг ва унинг ирмоқлари. Суғориш канали кўп. Июль — авг. да дарёлар тўлиб оқади, баъзан тошқинлар бўлади. Ҳайдалмаган ерларда пальмазорлар ва бутали, серўт саванналар бор. Штат ҳудудининг 12% дан зиёд қисми ўрмон.
Хужалигида қ. х. етакчи. Асосий экинлари: шоли, буғдой, дуккаклилар, арпа, шакарқамиш, пахта, кунжут, тариқ, ер ёнгоқ, картошка. Чорвачиликда сут чорвачилиги ривожланган. Саноати, асосан, қ. х. маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналардан иборат. Озиқ-овқат, кўнпойабзал, тўқимачилик, қоғоз, тамаки, аниқ приборлар, электр ускуналари корхоналари, механика ва т. й. устахоналари бор. Аграда шиша буюмлар ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчиликда газлама, калава ип, пойабзал, мебель, заргарлик буюмлари тайёрланади. Штатда унтлар ва б. олий ўқув юртлари бор. Уттарпрадеш — қад. ҳинд маданияти маркази. Ахрада машҳур Тож Маҳал саройи бор. Туризм ривожланган.