УЧ АВЛИЁ МАЖМУАСИ

УЧ АВЛИЁ МАЖМУАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1549, 1821). Ичан қалъанинг шарқий қисмида жойлашган. Мақбара 3 авлиё шайх (Боқий, Мақсуд ва Латиф)лар номи билан боғланган.

Мақбара бир хонали, мурабба тарҳли (6×6 м), пишиқ ғишт (27x27x5 см)дан қурилган. Полига ҳам пишиқ ғишт (26x26x5 см) ётқизилган. Гумбази 16-а. Бухоро меъморлигига хос «қолибкори» услубида қурилган бўлиб, катаккатак юлдузчалар билан безатилган. Мақбаранинг шим. деворидаги равоқда супа устига 6 та сағана ёнмаён жойлаштирилган. Уларнинг 3 таси пастки шим. шарқий қисмида. Мақбара безаксиз, унга 3 томондан кирилади. Бош тарзи баланд пештоқли (бал. 12 м). Пештоқ токчаси ва тепасидаги ясси равоқлар ғиштдан ҳошияли қилиб терилган. Мақбаранинг ягона безаги ёғоч уймакори эшиги бўлиб, уни ишлашда қатнашган хивалик усталардан Абдулла ибн Сайид, Аҳмад Самарқандийнинг ўғли ва шогирди Асад Ҳусайн номлари ёзилган. Кейинчалик пештоқ қаршисида қорихона, хонақоҳ ва бир устунли айвон қурилган. Айвондаги ёзувда Ҳожи Мақсуд томонидан қурдирилгани (1893) қайд этилган. Пештоқдаги мармар тахтачада мутавалли Назархўжа буйруғи б-н таъмирланганлиги (1821—22) ёзилган. Уч авлиё мажмуаси И. Ноткин (1956—59) ва А. Раҳмонов (198182) рахбарлигида илмий ўрганилган.


Кирилл алифбосида мақола: УЧ АВЛИЁ МАЖМУАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты