УЧТУТ ЧАҚМОҚТОШ КОНЛАРИ

УЧТУТ ЧАҚМОҚТОШ КОНЛАРИ — ашель, мустье ва юқори палеолит даврларида тайёрланган тош қуроллар учун хом ашё манбалари. Учтут чақмоқтош конлари мил. ав. 5—4 минг йилликларга оид. 1958 й. Бухоро вилояти Навоий туманининг Учтут қишлоғи яқинидан Я. Ғуломов раҳбарлигидаги Моҳрндарё экспедицияси аъзолари томонидан топилган ва шу қишлоқ номи билан аталган. 1961—67 й. лари М. Р. Қосимов ва 1967—80 й. лар Т. Мирсоатов томонидан ўрганилган. Коннинг умумий майд. 8000 м2 бўлиб, шундан 1000 м2 қазиб ўрганилган ва 32 та чақмоктош кони очилган. Учтут чақмоқтош конлари воронка ёки овал шаклида (эни 95—110 см дан 4 — 5,5 м гача, чуқ. 5—5,5 м гача) бўлган. Тоғ жинсига 1—2 м қолганда конлар 3 — 4 мартагача кенгайиб борган. Учтут чақмоқтош конларининг тупроқ қатламидан сакланиб қолган қурол излари шахталар қандай қуроллар ёрдамида қазилганлигини аниқлаш имконини беради. Учтут чақмоқтош конларининг тупроқ қатламидан буғунинг курак суяги, ёғоч қуролларнинг излари, шахталар ичидан учи силлиқланган ҳайвон шохлари топилган. Чақмоқтошларни тош қуроллар б-н кавлаб тоғ жинсидан ажратиб, сўнгра оғир вазндаги қайроқ тошлар билан уриб, бир неча бўлакларга бўлганлар. Нам тортган чақмоқтош мўртроқ бўлиб, қурол ясаш осон бўлган. Одамлар кон яқинида чақмоқтошлардан қуроллар ясаб, ибтидоий устахоналар вужудга келтиришган. Бундай тошга ишлов бериш жойлари Қизилқумнинг бошқа р-нларидан ҳам топилган. Бунга Амударё бўғози яқинидаги Султонуиздоғ тошкон макони мисол бўла олади. Ҳозиргача Учтут чақмоқтош конларидан 35 хил тош ҳамда ҳайвон шохидан ясалган қуроллар топилди. Булар қад. одамларнинг Учтут чақмоқтош конларидан узоқ муддат давомида хом ашё манбаи сифатида фойдаланганини кўрсатади.


Кирилл алифбосида мақола: УЧТУТ ЧАҚМОҚТОШ КОНЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
РОССИЯ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты