УЧҚИР ГАЗ КОНИ

УЧҚИР ГАЗ КОНИ — Бухоро вилояти Жондор туманидаги кон, Газли ш. дан 40 км ғарбда. 1960 й. да очилган, 1968 й. да фойдаланишга топширилган. Кон рельефи чўл текислигидан иборат. Учқир газ кони Учқир структураси — шим. гарбий йўналишда чўзилган брахиантиклиналда жойлашган. Структуранинг геологик тузилиши унинг якинидан ўтган Бухоро ёриги таъсирида мураккаблашган. Юқори бўр даврининг сенон яруси гил қатламларининг тагидаги бурма гумбази иккита: шим. ғарбий ва жан. шарқий қуббалардан таркиб топган. Иккала қуббадаги газ уюмларининг ташқи газлилик тузилишида чегараси умумий. Учқир газ кони кўп қатламли бўлиб, унинг геологик тузилишида палеозой, мезозой ва кайнозой жинслари мавжуд. Газ уюмлари қуйи бўр ва юқори юра даври ётқизиқларида ажратилган горизонтларда топилган. Газ уюмида нефть хошияси мавжуд. Уюмлар ўлчами мое ҳолда 25×11 км, бал. ПО м ва 14,5×7 км, бал. 28,0 м. Уюмлари қатламли, гумбазсимон, 1530— 1660 м ва 1680—1770 м чуқурликда очилган. Газлилик май. 1630 минг м2. Горизонтлар кумли алевролит, зич оҳактош; доломит, гил, алевролит ва қумтошлар б-н қаватланган оҳактошлардан таркиб топган. Уларнинг умумий қалинлиги 10—25 м. Уюмлар қатламли, гумбазсимон, ўлчами мое ҳолда 17×5 км, бал. 46 м; 6,5Х3,2 км, бал. 15 м ва 22х 14 км, бал. 46 м. Ҳамма горизонтлардаги қатлам сувлари юқори даражада минераллашган бўлиб, намакоб турига мансуб. Кимёвий таркибига кўра, хлоркальцийли. Микрокомпонентлардан: йод, бром, бор учрайди. Кондан ҳоз. кунда фойдаланилмокда.


Кирилл алифбосида мақола: УЧҚИР ГАЗ КОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ОСИЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты