УЧҚЎРҒОН ГИДРОУЗЕЛИ

УЧҚЎРҒОН ГИДРОУЗЕЛИ — Норин дарёси қуйи оқимида, Қирғизистон Республикасида барпо этилган йирик гидротехника иншооти; Kamma Наманган капали ва Чапқирғоқ Учқўрғон каналларига сув олишни таъминлайди, электр энергияси и. ч. да фойдаланилади. Гидроузел тўғони 1964—66 й. ларда ҳоз. кўринишда қуриб битказилган. Омбордаги сув босими 35,7 м дан 18,5 м гача ўзгариб туради. Тўғон жами 3300 м3/с гача, шу жумладан, ГЭС турбинаси орқали 760 м3/с сув ўтказиш қобилиятига эга. Тўғоннинг умумий уз. 100 м, бал. 56 м.

Учқўрғон гидроузели таркибига сув туширгичли бетон тўғон, чап қирғоқ тупроқ тўғон, Катта Наманган ва Чапқирғок, Учқўрғон каналларининг бош сув олиш ростлагичлари, ГЭС биноси ва очиқ сув тақсимлаш қурилмалари киради. ГЭС ўзанли типга мансуб бўлиб, унинг биноси тўғоннинг чап қирғоғида жойлашган икки агрегатли блокдан иборат. Турбиналарга сув тўғон танасининг юқори қисмида жойлашган сув олгичлар воситасида узатилади, улардан пастрокда умумий сув сарфи 2320 м3/с бўлган 8 та тубидан сув ташлагичлар қурилган. Сув олгич ва тубидан сув ташлагичларни бундай ҳолатда қўллаш турбиналарга турли оқизиқларнинг тушишига йўл қўймайди.


Кирилл алифбосида мақола: УЧҚЎРҒОН ГИДРОУЗЕЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ҚИРҒИЗИСТОН
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты