УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ — Наманган вшюятитги туман. 1935 й. 28 июлдаташкил этилган. 1962—73 й. ларда, 1988 й. сент. дан 1989 й. гача Норин тумани билан қўшилган. 1940 й. гача Фарғона вилояти, 1941 й. 6 мартдан Наманган вилояти, 1960 й. дан 1967 й. гача Андижон вилояти. 1968 й. дан эса яна Наманган вилояти таркибида. Учқўрғон тумани Вилоятнинг шарқий қисмида жойлашган. Шим. ва шаркдан Қирғизистон Республикаси, жан. дан вилоятнинг Норин тумани, ғарбдан Уйчи тумани, жан. шаркдан эса Андижон вилоятининг Избоскан тумани билан чегарадош. Туманда 1 шаҳар (Учқўрғон), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бахт, Янгиобод, Янгиер, Яшиқ, Қайқи, Қўғай, Қўғайўлмас, Ҳамза) бор. Майд. 0,29 минг км2. Аҳолиси 136,5 минг киши (2004). Маркази — Учқўрғон ш.
Табиати. Туман вилоятнинг шим. шарқидаги текисликда жойлашган (бал. 500 м). Шим. ғарбидан Норин дарёси оқиб ўтади. Катта Фарғона, Катта Андижон, Ҳаққулобод, Дамариқ, Ингичка, Чап соҳил, Бирлашган каналларидан экинларни суғоришда фойдаланилади.
Иклими кескин континентал. Июлнинг ўртача т-раси 24—27°, энг баланд тра 42°, янв. да —22°, —24° гача совуқ бўлади. Йилига 250 мм ёғин ёғади. Тупроғи, асосан, бўз тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан тол, жийда, шумтол, терак, шувоқ, янтоқ, қўнғирбош, қиёқ, читир, қўйтикан ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, чиябўри, каламуш, юмронқозиқ, дала сичқони учрайди. Қушлардан қалдирғоч, лайлак, мусича, бойўғли, чумчуқ, майна, булбул, қораялоқ, зағизғон, ўрдак, қизилиштон, сассиқпопишак, бедана ва б. ; судралувчилардан турли хил илонлар, калтакесаклар ва эчкемар бор. Сувларида лаққа, сазан, ондатра мавжуд.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, татар, тожик, рус, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Ахрлининг ўртача зичлиги 1 км2 га 471 киши (2004). Шаҳар аҳолиси 33,3 минг киши, қишлоқ аҳолиси 103,2 минг киши.
Хўжалиги. Учқўрғон тумани вилоятнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган туманларидан биридир. Туман қудудида қадимдан ҳунармандчилик, кулолчилик, ип йигириш, тўқимачилик ва б. соҳалар ҳам мавжуд бўлган.
20-а. нинг 10-й. ларидан бошлаб Учқўрғон, Якубинский, Берузлик ва Бойдеда пахта тозалаш з-длари қурилди. 1914 й. Норин дарёси устига кўприк қурилиб, т. й. Учкўрғон ш. гача узайтирилди. Учқўргон ш. яқинида нефть ва тошкўмир конлари ишга туширилди. Учқўрғон ва Кўғай пахта тозалаш з-длари, «Учқўрғон ёғ», Қўғай таъмирлаш, «Учкўрғон дон маҳсулотлари». «Учқўрғоннон», пиво ва салқин ичимликлар, «УчқўрғонТекстиль», ғишт, асфальт з-длари, бир неча йирик қурилиш ташкилотлари, автокорхона, қўшма ва кичик хусусий корхоналар ишлаб турибди.
Қ. х., асосан, пахтачиликка ихтисослашган. Сабзавотчилик, боғдорчилик ва чорвачилик ҳам ривожланган. Туманда 13 ширкат, 390 дан зиёд фермер ва 26,7 минг деҳқон хўжаликлари фаолият кўрсатади. Умумий экин майд. 21,9 минг га, шундан 11,7 минг га ерга пахта, 7,3 минг га ерга ғалла, 1,1 минг га ерга сабзавот, 382 га ерга картошка, 159 га ерга полиз ва 670 га ерга беда экилади. Тумандаги жамоа ва хусусий хўжаликларда 33,6 минг корамол (шу жумладан, 12,3 минг сигир) боқилади. Шунингдек, қўй, парранда ҳам бор. Пиллачилик ривожланган.
Учқўрғон тумани Қўқон—Андижон—Тошкўмир т. й. ёқасида жойлашган. Учқўрғон т. й. станцияси орқали Андижон—Наманган — Тошкент, Қўқон—Андижон йуналишларида поездлар қатнайди. Туманда 219 км узунликда умумий фойдаланиш йўллари, 192,1 км ички хўжалик йўллари бор.
2003/2004 ўқув йилида туманда 43 умумий таълим мактаби, ўқиш жараёни чуқурлаштирилган гимназия ва лицей мактабларида 31,5 минг ўқувчи таълим олди. 5 касбҳунар коллежи (3,4 минг ўқувчи), спорт интернатлицейи (343 ўқувчи), махсус карсоқовлар интернати (252 ўқувчи) фаолият кўрсатади.
Туманда маданият саройи, 11 маданият уйи, мусиқа мактаби, 41 кутубхона (505,2 нусха асар), 20 бадиий ҳаваскорлик ансамбли бор. Учқўрғон туманида спортсоғломлаштириш маркази, «Пахтакор» стадиони, 48 спорт зали, 26 футбол майдони, 200 волейбол, 47 баскетбол, 33 минифутбол майдонлари мавжуд. «Зайнобиддин» каратэ клуби, «Хумо» чим устида хоккей, «Турон» миллий кураш секциялари ишлаб турибди. Марказий касалхона (260 ўрин), 2 поликлиника, Қўғай ҳудудий касалхонаси (155 ўрин), Қайқи қишлоқ участка касалхонаси (65 ўрин), Қўғайўлмас қишлоғида ҳудудии юқумли касалликлар касалхонаси (60 ўрин), Ҳамза қишлоғида сил касаллигига қарши курашиш диспансери (40 ўрин), Янгиер қишлоғидаги теританосил касалликлари касалхонаси (30 ўрин), 10 қишлоқ врачлик пункта, қишлоқ врачлик амбулаторияси, Учқўрғон дон маҳсулотлари корхонасига қарашли шаҳар врачлик пункта, 23 фельдшеракушерлик пункти, 10 стоматология бўлими, 3 врачлик соғломлаштириш пункти, Учқўрғон ш. ва Қўғай қишлоғидаги 2 тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ҳамда уларнинг 5 шохобчасида 374 врач, 1870 ўрта тиббий ходим хизмат қилади. «Ниҳол» она ва бола санаторийси ишлаб турибди.
1997 й. дан «Ёрқин ҳаёт» туман газ. (адади 5 минг), шунингдек, 1999 й. дан «Учқўрғон ғунчалари» газ. нашр этилади (адади 3300).