ТИТО

ТИТО (Броз Тито) (Broz Tito) Иосип (1892.25.5, Кумровец, Хорватия — 1980. 4.5) — Югославия президенти (1953 й. дан), ЮСФР Президиуми раиси (1971 й. дан), маршал (1943). 1915 й. ҳарбий асир сифатида Россияда бўлган. 1920 й. ватанига қайтиб Югославия компартияси (ЮКП)га аъзо бўлиб кирган. 1934 й. дан ЮКП рахбариятида. 1935—36 й. ларда Москвада, Коминтернда ишлаган. 1937 й. дек. дан Югославияда ЮКПни бошқарган; Югославия Коммунистлар союзи (ЮКС) раиси (1966 й. дан; 1940— 66 й. ларда бош котиб). Югославиядаги халқ озодлик уруши даври (1941 — 45) да Югославия халқ озодлик армияси бош қўмондони. 1945 й. Югославия ҳукумати бошлиғи. 1948 й. СССР ва Югославия ўртасида давлатлараро ва партиялараро муносабатлар узилгандан сўнг, Тито ўзининг социалистик жамият қуриш моделини илгари сурган. Қаршилик кўрсатиш ҳаракати раҳбарларидан бири бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: ТИТО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты