УШР, ашур, ашар (араб.) —1) ўндан бир улуш;
2) даромаднинг ўндан бири ҳисобидан олинадиган солиқ тури. Мусулмон мамлакатларида натура шаклида (баъзан пул бн) ундирилган. Ушр солиғи ҳар йили деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари ва б. дан олинган. Дастлабки даврларда саййидлар, йирик мусулмон уламолари, шунингдек, айрим амирлар ҳамда «ислом лашкарига ўз ихтиёри билан таслим бўлган» ҳудудлар аҳолисидан ундирилган. Ушр олинган ерсув «мулки ушурия» деб аталган. Турли даврларда Ушр шакли маҳаллий шартшароитга кўра ўзгарган. Mac, Усмонли турк салтанатида — иқтоъ, димос, ўнли, ўнталик, саларийъа, Эрон, Бухоро амирлиги ва б. жойларда — дахяк деб юритилган. Ўрта асрларда (қисман янги даврда). Ушр миқдори ба/ьзан деҳқон даромадининг 10% дан ярмигача қисмини ташкил этган. Кейинчалик янгича даромад солиғи жорий этила бошлагач, Ушр деярли ҳамма жойда (1918 й. Жазоирда, 1925 й. Туркияда, 1935 й. Тунисда) бекор килинган. Аммо айрим мусулмон давлатлари (Саудия Арабистони, Яман Араб Республикаси ва б.)да ҳозир ҳам мавжуд. Ўрта Осиёда 20-а. бошигача бўлган.