ТИШЛИ КИТЛАР

ТИШЛИ КИТЛАР (Odontoceti) китларнинг кенжа туркуми. Танасининг уз. 1,2—20 м. Т. к. тишсиз китлараан 1—240 тагача тиши бўлиши билан фарқ қилади. Бурун тешиги битта. Бош суягининг юз қисми асимметрик бўлиб, пастки жағ калла суягидан калта, унинг олдинги қисми ҳаракатсиз бириккан. Тишли китларнинг асосий мўлжал олиш (чамалаш) усули — эхолокация. Эшитиш ва товуш органлари яхши ривожланган. Эхолокация ва эшитиш орқали ўзаро боғланади, озиғини топади ва сув остида мўлжал олади. Тишли китлар мураккаб товуш сигналларидан ҳам фойдаланади. 74 тури ва 4 оиласи: кашалотлар, ўткир тумшуқлилар, дарё дельфинлари, дельфинлар бор. Кўпчилиги гала бўлиб яшайди. Деярли ҳамма денгиз ва океанларда тарқалган. 2—6 ёшда жинсий етилади. Балиқ, бош оёкли моллюскалар ва қисқичбақасимонлар билан озикланади. Баъзи турлари овланади. Кашалот, косатка, оқ биқинли дельфин ва б. нинг ёғи, спермацети ҳамда гўштидан фойдаланилади. Кўпгина турларининг сони кескин камайган. Бир қанча турлари Халқаро Қизил китобга киритилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТИШЛИ КИТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ТОШКЕНТ
КАЛЛА СУЯГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты