ТИШЛИ УЗАТМА

ТИШЛИ УЗАТМА — айланма ҳаракатни илгарилама ҳаракатга ёки аксинча айлантириб берадиган, ё бўлмаса, айланма ҳаракат узатадиган 3 звеноли механизм. Унинг 2 звеноси қўзғалувчан тишли ғилдирак (шестерня) дар (ёки шестерня ва рейка)дан иборат бўлиб, қўзғалмас звено (корпус) билан айланма ёки илгарилама ҳаракат узатувчи жуфтликни ҳосил қилади. Тишли узатманинг цилиндрик, конуссимон, гипоид, тўлқинсимон ва б. шаклли турлари бўлади. Кўпгина машина ва механизмларда ташқи илашишли, яъни тишлари ташки сиртига ўйилган Тишли узатма, камданкам ҳолларда ички тишлашишли (ғилдираклардан бирининг ичига тишлар ўйилган) Тишли узатма ишлатилади.

Кичик ва ўртача тезликларда, очик, ҳолда ёки тезликлар қутисида ишлаши учун тўғри тишли; ўртача ва юқори тезликларда, муҳим узатмаларда фойдаланиш учун қийшиқ тишли; оғир ишларни бажарадиган машиналарда катта момент ва қувватларни узатиш учун шеврон тишли; эвольвента илашишли; барча муҳим конуссимон Тишли узатмалар учун доиравий тишли ғилдираклардан фойдаланилади.

Тишли узатма механик узатманинг энг самарали ва кенг тарқалган тури. Улар жуда кичик кВт дан бир неча минг кВт гача қувватни, граммнинг бир неча улушидан 10 МН (1000 т куч) гача айланма кучни узатишда қўлланилади. Тишли узатма бошқа узатмаларга қараганда ихчам, ф. и. к. юқори, кўпга чидамли, валга кам юк тушиши билан фарқ қилади. Иш вақтида шовқин чиқариши ва тайёрлашда юқори аниқлик талаб қилиниши, тишларнинг синиши, толиқиб емирилиши, ейилиши ва б. омиллар Тишли узатманинг камчилиги ҳисобланади. Тишли узатма оддий бир поғонали узатма кўринишида ва бир неча узатмадан иборат бирикма кўринишида машиналарга ўрнатиб ёки алоҳида агрегат тарзида ишлатилади (яна қ. Дифференциал механизм, Планетар узатма, Редуктор).


Кирилл алифбосида мақола: ТИШЛИ УЗАТМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТИШЛИ ҒИЛДИРАК
КРИВОШИПЛИ МЕХАНИЗМ
МЕХАНИЗМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты