ТОВОҚСОЙ ЗИЛЗИЛАСИ — Товоқсой қишлоғи яқинида 1977 й. 6 дек. да содир бўлган. Зилзиланинг ўчоғи ПискомТошкент сейсмоген зонасида 15 км чуқурликда жойлашган, кучи 7 балл, магнитудаси 5,1. Сейсмик тўлқинлар Чирчиқ, Ғазалкентда — 7, Чорвокда — 5, Тошкентда — 6, Янгийўлда — 4, Оҳангаронда 3—4 баллга етган. Товоқсой, Озодбош, Искандар ва б. жойларда бир қанча иморатлар шикастланган. Ер устида тарқалган эпицентрал зонанинг йўналиши ҚоржонтовТошкент ер ёриғи бўйича шим. шарқдан жан. ғарбга чўзилган. 3 балли зилзила майдони 65700 км2 ни ташкил қилган.