ТОКЕМБРИЙ

ТОКЕМБРИЙ — Ер тарихида биринчи геологик формациялар пайдо бўлишидан кембрий системаси (даври) тача ўтган давр. Т. Ер тарихининг 6/7 кисмини ташкил қилувчи вактини ва Ер пўстининг шу даврда ҳосил бўлган қад. қатламларини ўз ичига олади. Бу даврнинг геологик тарихи узоқ вақт фанга номаълум бўлиб келган. Фақат 20-а. нинг бошларидагина Токембрий стратиграфияси ва геохронологшгсини ўрганишда радиометрик методлар қўлланила бошлади. Токембрий бизга маълум бўлган 3500 млн. ёшга якин қад. геологик жинслар ҳосил бўлган даврдан то кембрий даври бошланишига қадар 2900 млн. йилдан ортиқ вақт давом этган. 19-а. нинг 2ярмида Шим. Америкада тарихий геологик маълумотлар, жинсларнинг метаморфизм даражаси ва б. белгилари асосида Токембрийни архей ёки археозой ва протерозой га булиш таклиф этилган. Улар орасидаги чегара, бундан 2500—2700 млн. йил илгари йирик бурмаланиш ва гранитланиш даврига туғри келади. Токембрий ётқизиқдари барча қитьаларда: Шаркий Европа, Сибирь, Жан. Хитой ва Ҳиндистон, шунингдек, Шим. Америка, Африка, Австралия ва Антрактиданинг қад. платформаларида тарқалган. Юқори Токембрий ҳосилалари, кўпинча, қад. платформалар чўкинди қопламининг қуйи қисмини ташкил қилади. Улар, таркибида, ҳатто кучсиз метаморфизм таъсирида емирилувчи глауконит ва б. минераллар сакланган, камроқ ўзгарган жинслардан таркиб топган. Қуйи Токембрий ҳосилалари гнейс, мигматит, турли кристалли сланецлар, амфиболитлар, қисман жеспилит, кварцит ва мармарлардан иборат. Улар қалин қатламларни ташкил қилади. Бу эса, қатламларда қуйи Токембрийда барча материкларда кенг тарқалган ҳаракатчан ривожланиш (геосинклиналь)дан далолат беради. Қуйи Токембрий охирида платформа типидаги формациялар пайдо бўлган. Юқори Токембрий формациялари турига кўра, палеозой формациялари турига яқин туради, улар кварц қумтошлари ва кварцитлар, гилли сланецлар ва филлитлар, турли вулканоген жинслар, строматолитли доломитлар ва оҳактошлардан таркиб топган калин қатламлардан иборат. Токембрийнинг энг охирида молассларга ўхшаш жинслар қатлами пайдо бўлган. Токембрий ётқизикларида фанерозойнинг стратиграфик шкаласини тузишда асос бўлиб хизмат қиладиган скелетли ҳайвонлар йўқ, шунга қарамай органик ҳаёт излари кўп. Кўкяшил сувўтлар (строматолитлар) ва бактериялар (онколитлар)нинг ҳаёт маҳсуллари мавжуд. Токембрий қатламларида илгари спора деб ҳисобланган сувўтлардан келиб чиққан жуда майда (50 ц ўлчамли) юмалоқ таначалар («акритарх» ёки «сфероморфид»лар) учрайди.

Ҳайвонот дунёси ўсимликларга қараганда кам тараққий этган. Токембрийнинг кўпгина тошқотган жинслари етарлича аниқланмаган. Австралия, Жан. Африка қумтошларида камданкам учрайдиган ноёб топилмалар венднинг ҳайвонот дунёси анча бой бўлганлигидан далолат беради.

Ўрта Осиё, Қозоғистон, Узоқ Шарқ букилмали системаларида ҳам Токембрий даврига мансуб жинслар аниқланган. Бу ерларда қуйи Токембрий, шунингдек, рифейга оид ётқизиқлар мавжуд бўлиб, улар чўкинди ва вулканоген геосинклиналь қатламларни ташкил этади. Ўзбекистонда Токембрий мажмуаси қуйи ва юқори протерозой ётқизиқларидан ташкил топган. Қуйи протерозой КосонҚоратерак (Тераксой, Семизсой свиталари) рнида, Бойсунтоғда (Қоратош, Хужабўзбарак, Айлангар, Шотут свиталари), Томдитоғда (Учқудуқтоғ, Юргантоғ свиталари), Бўкантоғда (Чолчаратоғ ва Қумлоқ свитасининг қуйи қисми). Улар гнейс, кристалли сланец, амфиболит, кварцит, мармарлардан таркиб топган, тирик мавжудот қолдиқлари топилмаган. Ўзбекистон ғарбида ўрта ва юқори рифей ётқизиқлари топилган. Турли хил кимёвий элементлар (олтин, уран, селен, ванадий, молибден ва б.) нинг концентрацияси юқори. Бу эса шу регионда саноат объектларини шаклланишига сабабчи бўлади. Ўзбекистоннинг Токембрий кесмаларида топилган рифей биотаси қолдиқларининг бой мажмуи ва биргаликда топилган турли гуруҳлар узоқ ўтмишнинг геологик воқеалари тўғрисида жуда қизиқарли илмий маълумотлар беради. Бу эса, Жан. Тяньшаннинг қад. геологик ривожланиши тарихини янгича талқин қилишга имкон яратади. Ўзбекистонда Токембрий қатламлари борлигини илк бор геолог олим М. А. Аҳмаджонов аниқлаган. Токембрий фойдали қазилмаларга жуда бой. Бу давр ётқизиқларида темир рудалари (темир кварцитлари, жеспилит), алюминий хом ашёси (кианит, силлиманит), марганец, олтин ва уран, мис, никель, кобальт рудалари, қўрғошинрух, слюда (мусковит), керамика хом ашёси ва нодир металлар (Т. нинг энг кейинги ҳосилаларида қад. нефть конлари) бор.


Кирилл алифбосида мақола: ТОКЕМБРИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты