ТОКЧА — хона деворига ишланган, уйрўзғор буюмлари териб қўйиладиган . махсус жой. Ўрта Осиё турар жой меъморлигида меҳмонхона тўрининг 2 ёнига (ўртасига тахмон), ётоқхонанинг ўртасига кийимлар тахлаш учун (2 ёнига сандиқ қўйилиб кўрпаёстиқ тахланган) ишланган. Токчанинг эни ва бўйи тахланадиган буюмларнинг шаклига қараб, 3—5 поғонали бўлиб, турли нақшинкори безаклар билан пардохчанган. Ганчкори безаклар билан безатилган косамон Т. лар хонага алоҳида кўрк бағишлайди. Ҳоз. жавон ва шкаф кабилардан фойдаланилмоқда.