ТОЛИПОВ Шукур Толипович

ТОЛИПОВ Шукур Толипович (1908.5.1, Янгийўл, Тошкент вилояти — 1990.28.5, Тошкент) — кимёгар олим. Қозоғистон ФА акад. (1967 й. дан) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1950), кимё фанлари дри (1948), проф. (1949). Ўрта Осиё унтини тугатган (1935), шу унтда кафедра мудири (1938 й. дан), декан (1949 й. дан). Уруш қатнашчиси (1941 — 45). Айни вақтда 1967 й. дан Чимкентдаги Қозоғистон кимётехнология интида илмий маслаҳатчи.

Асосий илмий тадқиқотлари нодир ва тарқоқ элементларнинг аналитик кимёсига оид. Фторидлар ва турли органик реактивлардан фойдаланиб, анализ қилиш усулларини таклиф этган. Органик реагентлар сифатида табиий бирикмалар (анабазин, госсипол, папаверин, пилокарпин ва б.) ва уларнинг синтетик ҳосилаларини ўрганган. Нодир элементлар ва биологик фаол бирикмаларни аниклашнинг фотометрик, комплексонометрик, люминесцент ва электрокимёвий усулларини ишлаб чиққан.


Кирилл алифбосида мақола: ТОЛИПОВ Шукур Толипович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



КИМЁ
ГЕОГРАФИЯ
ОРГАНИК КИМЁ
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты