ВАЛИХОНОВ Чўқон Чингизович (асл исми Муҳаммад Ханафия) (1835, Қушмурун мавзеси, ҳоз. Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти — 1865. ? 10, Олтинамал мавзеси, ҳоз. Қозоғистон-нинг Толдиқўрғон вилояти) — маърифатпарвар-демократ, тарихчи, этнограф ва фольклоршунос. Аблайхоннинг набираси хонадонида туғилган. 1853 й. Омск кадетлар корпусини тугатгач, Ғарбий Сибирь губернаторлигида хизмат қилган. Туркистон ва Хитойга қилинган бир қатор экспедицияларда қатнашган. 1858 й. мусулмон савдогари қиёфасида Тяньшан тоглари оша Қашқарга борган, у ерда Шарқий Туркистон этн. си ва Олтишаҳар тарихига оид материаллар тўплаган. 1860—61 й. ларда Петербургда яшаб рус демократлари ғояси билан яқиндан танишган. Валихонов биринчи қозоқ рассоми эди Этн. мавзуидаги кўплаб суратлари унинг илмий ва кундалик дафтарларини безаган. Дастгоҳли суратлар ва аквареллар («Катта Ўрда қозоқлари», «Сари Бағиш уруғидан бўлган Сартай» ва б.) яратган.
Валихоновнинг илмий дунёқараши кенг қамровли бўлган. У Туркистон ва Fapбий Хитой халқларининг тарихи ва маданиятига оид қимматли тадқиқотлар қолдирган («Жунғория очерклари», 1861; «Қирғизлар», 1858; «Аблай», 1861; «Сибирь идорасидаги қирғизларда суд ислоҳоти ҳақида ёзишмалар», 1904 ва б.). В. халқоғзаки ижоди намуналари (достон, қўшиқ, эртаклар)ни ёзиб олган. Қирғизларнинг қаҳрамонлик эпоси — «Манас»нинг бир қисмини биринчи бўлиб ёзиб олиб рус тилига таржима қилган. Валихоновнинг оқинларнинг ижро этиш санъатининг ўзига хос хусусиятлари, қўшиқ турлари, қозоқ шеъриятидаги вазнлар ҳақидаги мулоҳазалари катта қизиқиш уйғотади. Валихонов ўз давридаги тузумнинг зўравонлигини, чоризмнинг мустамлакачилик сиёсатини қоралаган, қозоқларни ўтроқ ҳаёт тарзига ўтишини, деҳқончиликни тарғиб қилган. Илммаърифатга эришиш ва қисман ислоҳотлар йўли билан қозоқ овулларидаги турмуш тарзини тубдан ўзгартириш мумкин деб ҳисоблаган. Валихонов ғоялари Олтинсарин, Абай Қунонбоев ва б. қозоқ маърифатпарварлари асарларида ўз ривожини топган.
Ас: Собрание соч. в пяти томах (Вступит, ст. А. Маргулана), т. 1—4, Алма-Ата, 1961-68.