ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИ — халқаро валюта-молия муомаласи доирасига жалб қилинадиган моддий объектлар. Унга чет эл валютаси, чет эл валюта-сидаги тўлов ҳужжатлари (векселлар, чеклар, аккредитивлар), жамгарма бой-ликлар (акция, облигация), табиий ёки қайта ишланган шаклдаги қимматбаҳо тошлар (олмос, марварид, ёқут, александрит ва б.), шунингдек ноёб металлар (олтин, кумуш, платина, платина гуруҳига кирувчи металлар — палладий, иридий, осмий, родий, рутений ва б.) киради. Валюта бойликларига нисбатан муомалада махсус чеклов тартиблари жорий қилинган.