ТОМОГРАФИЯ

ТОМОГРАФИЯ (юн. tomos — қаватмақават ва…графия) , биотония, ламинография — мураккаб рентген текшириш усули; Т. да текширилаётган аъзонинг қаватмақават сурати олинади. Томография патологик жараённинг жойлашган ўрни, чуқурлиги, беморни ётқизиш ва тегишли қаватни ҳисоблаш, техник шароитларни аниқлаш ва суратлар олишдан иборат. Томография рентген трубка билан плёнка жойлашган кассетанинг бир вақтда бир-бирига нисбатан қарамақарши ҳаракат қилиши (силжиши)га асосланган; бунда бемор қимирламай ётиши лозим. Икки кават орасидаги масофа — томофафик қадам ҳажми объектнинг қалинлигига боғлиқ, мас, ўпка учун бу қадам 0,5 дан 2 см гача ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. Томография тўғри, ён ва кўндаланг ҳолатларда ҳамда нотипик ҳолатда қилинада, у патологик жараённинг жойлашган ўрни, шакли, катталиги, тузилиши ва унинг атрофидаги аъзолар ҳамда тўқималар билан муносабати тўғрисида тўлатўкис маълумот беради. Томографияда кўп қаватли (симултан) кассета ишлатилиши ифоданинг бир йўла бир неча қаватини олишга имкон беради, текшириш вақтини қисқартиради ва беморнинг нурланиш дозасини анчагина камайтиради. Томография нафас аъзолари, юрактомир, скелет системаси, қорин бўшлиғи ва б. аъзоларда учрайдиган ўсмалар ҳамда турли касалликларни аниқлашда кенг қўлланади. Ҳоз. компьютер Т. ва магнитрезонанс Томография кенг раем бўлган, бу касаллик ўчоғи қайси қаватда жойлашганлигини аниқ белгилаш имконини беради.


Кирилл алифбосида мақола: ТОМОГРАФИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО
БЕМОРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты