ВАЛЮТА КУРСИ — бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган нархи. Валюта курсининг қатъий қайд этилган ва ўзгариб турадиган (валюта бозорида у ёки бу валютага талаб ёки таклифга қараб) турлари мавжуд. Валюта курси мамлакатлар валютасининг харид кобилияти, шунингдек халқаро тўлов воситалари (мас. СДР, евро) билан ўзаро муносабат ва б. омиллар (товарлар нархини миллий валютада таққослаш) асосида белгиланади. Уларнинг харид қобилиятининг ўзгариши билан (инфляция даражаси, тўлов баланслари ҳолати, турли мамлакатларда турлича фоиз ставкаларининг ўрнатилиши, жаҳон валюта бозориая мазкур валютага ишонч даражаси, шунингдек бошка сиёсий сабаблар таъсирида) Валюта курси ҳам ўзгариб туради. Марказий эмиссия банки белгилайдиган расмий Валюта курсини ҳукумат белгилайдиган ёки валюта бозорида вужудга келадиган эркин Валюта курсидан фарқламоқ керак. Бундам ташқари В. к. миллий пул бирлигининг бошқа давлат валютаси ёки халқаро ҳамда минтақавий валюталар билан ўзаро расмий ўрнатилган муносабатлар бўйича («сузиб юрувчи», «сирғалувчан» курс) белгиланиши ҳам мумкин (Европа валюта иттифоқида курсларнинг тебраниши + 2,25% доирасида чегараланган).
Валюта савдоси амалиётида валюта юқорироқ курс бўйича сотилади (сотувчи курси), харид қилишда эса пастроқ (харидор курси) курсдан фойдаланилади. Валюта курси икки даражаси ўртасидаги фарқдан (маржа) банкнинг валюта савдосидан оладиган даромади келиб чиқади. Валюта курсини расмий кўтариш (ревальвация) мамлакатни капитални четга чикаришдан манфаатдор қилади, импортни қулайлаштиради, чунки чет эл валютасини арзонроқ харид қилишга имконият туғилади. Валюта курсини расмий пасайтириш (девальвация) мамлакат савдо ва тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта резервининг ҳолдан тойиши билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Чет эл валютаси курсининг биржадаги махсус идора томонидан белгиланиши ва махсус бюллетенларда нашр этилиши валюта котировкаси дейилади. Бундай бюллетень маълумотлари матбуотда ҳам чоп этиб борилади. Ўзбекистан Республикаси Марказий банки даврий равишда ҳар ҳафтада бухгалтерия ҳисоби ва божхона тўловлари учун пул массаси ва инфляция динамикасини ҳисобга олган ҳолда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан курсларини матбуотда эълон қилиб боради. 1 АҚШ долларининг сўмта нисбатан расмий айирбошлаш курси 2001 й. 16 янв. да 326 сўм 63 тийинни ташкил қилди. Эркин Шодмонов.