ВАЛЮТА СИЁСАТИ

ВАЛЮТА СИЁСАТИ — давлатнинг мамлакат ичида ва ундан ташқарида валютага, валюта курсита, валюта операцияларига таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари; давлат иқтисодий сиёсатининг ва ташқи иқтисодий фаолиятинингтаркибий қисми. Валюта сиёсатининг асосий дастаклари — валюта интервенцияси, валюта чеклашлари, валюта субсидияси, валюта паритети, валюта резервлари, девальвация, ревальвация ва б. дан ташкил топади. Мамлакатда Валюта сиёсатини ҳукумат, марказий банк, марказий молия муассасалари амалга оширади.

Жаҳон миқёсида Валюта сиёсатини халқаро валюта — молия ташкилотлари (Халқаро валюта фонди, халқаро банклар) олиб боради. Уни амалга ошириш даврига кўра, жорий Валюта сиёсати ва узоқ муддатли Валюта сиёсати каби куринишлари бор. Жорий Валюта сиёсатида валюта бозори ҳолати ўзгаришлари (конъюктураси), девиз ва дисконт сиёсати, валюта захиралари ёрдамида тартибга солинади ва бу сиёсат тўлов баланси тенглигини таъминлашга хизмат қилади. Узоқ муддатли Валюта сиёсати валюта механизми, валюталар курси ва паритети, халқаро ҳисоб-китоблар тартибини ўзгартириш мақсадларини кўзлайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЛЮТА СИЁСАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



БАНКЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты