ТОПОГРАФИЯ

ТОПОГРАФИЯ (юн. topos — жой ва …графим) — Ер сирти (қурукҒшк табиий сирти элементлари ва унда жойлашган инсон фаолиятига боғлиқ объектлар) ни геометрик жиҳатдан ўрганиш, уларни план ва хариталарда тасвирлаш билан шуғулланадиган илмий-техник фан.

Топография йирик масштабли топографик хариталарни тузиш билан боғлиқ дала ўлчаш ва ҳисобчизма ишларини; жойда съёмка базаси тармоғини қуриш; оддий асбоб ва усулларда бажариладиган съёмка ишларини, аэрофототопографик усулда бажариладиган съёмка ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш; топографик хариталар тузишнинг ҳамма босқичларида таҳририй ишларни таъминлаш; топографик хариталар учун шартли белгиларни ишлаб чиқиш ва уларни мукаммаллаштириш каби масалалар билан шуғулланади.

Ер табиий сиртини ўрганишда Топография табиий ва иқтисодий географияга асосланади; Ер сиртининг тасвирини қоғоз (текислик)да ҳосил қилиш (топографик харитани яратиш)да эса у геодезия ва харитаграфия маълумотларидан фойдаланади. Топографик съёмка асосида яратилган топографик хариталар умумгеографик хариталарнинг негизи ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОПОГРАФИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОГРАФИЯ
ГЕОДЕЗИЯ
ЕР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты