ТОРОБ — Бухоро вилояти Жондор туманидаги қад. қишлоқ. Илк ўрта асрларда Тороб қишлоғида муҳаддислардан Абу Фазл Махдий ибн Ишкоб атТоробий туғилган ва Абу Ражо Аҳмад ибн Яъқуб алПойкандий атТоробий яшаган. Бу қишлоқда Маҳмуд Торобий туғилган ва 1238 й. да Махмуд Торобий кўзғолони бошланган. Тороб қўзғолончиларнинг дастлабки таянч манзили бўлган. Бухоро амирлиги даврида Т. Хайробод тумани таркибига кирган.
Ад.: Абдулкарим асСамъоний, Насабнома (АтАнсоб), Бухоро, 2003.