ВАРТА — Польшадаги дарё, Одранинг энг катта ўнг ирмоғи. Уз. 808 км, ҳавзасининг майд. 54,5 минг км2. Кичик Польша қирларининг ғарбий чеккасидан бошланиб, Буюк Польша пасттекислигидан оқади. Баҳорда тўлиб оқади, ёз ва кузда тошади. Йиллик ўртача сув сарфи 220 м3/сек. Познань ш. гача кема қатнайди. Варта кема қатнайдиган асосий ирмоғи — Нотец орқали Бидгошч канали б-н Висланинг Брда ирмоғига туташган. Варта бўйида Ченстохова, Познань, ГожувВелькопольски ва б. шаҳарлар жойлашган.