ВАРҚА ВА ГУЛШОҲ

«ВАРҚА ВА ГУЛШОҲ» — севишганлар ҳақидаги достон. Шарқ халқлари оғзаки ва ёзма адабиётида кенг тарқалган, самимий севги ва садоқат, инсонийлик ва эзгулик тараннум этилган. «Варқа ва гулшоҳ ва Г.» ҳақидаги илк маълумот Ибн Қутайбанинг «Китоб ул-шеър ваш-шуаро» («Шеър ва шоирлар ҳақида китоб»)ида учрайди. «Варқа ва гулшоҳ ва Г.»нинг мавзуи 7-а. да Жан. Арабистон қабилалари орасидаги афсона ва ривоятларда учрайди. Бироқ уларда Варқа ва Гулшоҳ номлари йўқ. Ушбу номда Аюқий, Абу Носир Жомий, Юсуф Маддоҳ, Мулло Аҳмаджон, Масиқий ва б. шоирлар асар яратганлар. Халқ оғзаки ижодида ҳам достоннинг турли вариантлари бор. Уларда ошиқ-маъшуқнинг фожиали тақдири ҳикоя қилинади. Ёри висолига етишолмаган Варқа алам-изтиробда вафот этади. Унинг қабри тепасида Гулшоҳ ҳам жон беради. Қабрлар устидан икки туп дарахт ўсиб чиқиб бир-бирига чирмашиб кетади. Бир авлиё тиловати билан ошиқ-маъшуқлар тирилиб, мурод-мақсадларига эришади. Бу мавзу турли вариантларда турлича баён қилинади. «Варқа ва гулшоҳ ва Г.»нинг форсчадан ўзбек тилига насрий ва шеърий таржималари бор. Фольклор варианти бахши Раҳматулла Юсуф ўғлидан ёзиб олинган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРҚА ВА ГУЛШОҲ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты