ВАСИЛЕНКО Сергей Никифорович [1872.18 (ЗО). З – Москва – 1956.11.3] – рус композитори, дирижёри. Ўзбекистан (1939) ва Россия (1940) халқ артисти, санъатшунослик фанлари д-ри (1943). Москва ун-ти юридик ф-тини (1896) ва Москва консерваториясини (1901) тамомлаган. 1906 — 50 й. лари Москва консерваториясида (1907 й. дан проф. лавозимида) ишлаган. 6 опера, бир қанча балетлар, 5 симфония, турли чолғулар учун 8 концерт, поэма, рапсодия, чолғу ансамбллари, кўшиқ ва хорлар, 200 дан ортиқ романслар, театр ва кино мусиқалари муаллифи. Ижодида Шарқ мавзуларига мурожаат этган: 2 «Хитой сюитаси» (1928, 1931), «Туркман манзаралари» (1931), «Совет шарқи» (1932) симфоник асарлари, Р. Тагор шеърларига «6 та ҳинд романси» ва б. Унинг М. Ашрафий билан ҳамкорлиқда яратган «Бўрон» (1939) ва «Буюк канал» (1941) опералари, ўзбек халқ афсоналари асосида ёзган «Оқбилак» балети (1943), симфоник оркестр учун «Ўзбекча сюитаси», пуфлама созлар оркестри учун 2 «Ўзбекча марши» Ўзбекистон композиторлик мактаби юзага келишида мухим роль ўйнаган.