ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ — кимё ва озиқовқат саноати соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. Тошкент политехника интининг кимё технология фти асосида 1991 й. да ташкил этилган. Интда 6 фт (фундаментал фанлар, информацион технологиялар, тест ва б.), 39 кафедра мавжуд, уларда кимёвий технология, нефть ва нефтьгазни қайта ишлаш, ёғочни қайта ишлаш технологияси, машина ва жиҳозлари, биотехнология, озиқ-овқат технологияси, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш, касбҳунар таълими, менежмент, маркетинг, информатика ва информацион технология йўналишлари бўйича 2000 дан ортиқ талаба таълим олади (2004). Интда марказлашган таҳлил лаб., лицей, кутубхона (149 минг асар), спорт мажмуаси, компьютер хоналари, интернет хизмати ва б. бор. 235 ўқитувчи, шулардан 5 акад., 47 фан дри, 167 фан номзоди ва доцент ишлайди.

Интда саноат чиқишшларидан фойдаланиш, экологик хавфсиз, импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган технологияларни ишлаб чиқиш, энергияни тежовчи махаллий минерал хом ашё базаси ташкил қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, нефть ва газлардан олинадиган маҳсулотлар турларини кўпайтириш устида и. т. ишлари олиб борилади.

Инт фаолияти К. С. Ахмедов, М. Н. Набиев, А. С. Султонов, Ҳ. Р. Рустамов, М. А. Асқаров, М. И. Ниёзов, Ф. М. Мирзаев, Ф. X. Тожиев, С. Тўхтаев, Б. М. Беглов, А. И. Глушенкова ва б. номи билан боғлиқ.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты