ТОШКЕНТ МИЛЛИЙ РАҚС ВА ХОРЕОГРАФИЯ ОЛИЙ МАКТАБИ

ТОШКЕНТ МИЛЛИЙ РАҚС ВА ХОРЕОГРАФИЯ ОЛИЙ МАКТАБИ — балет артистлари ва (раққоса)лар тайёрловчи махсус олий ўқув юрти. 1947 й. Хореография билим юрти сифатида ташкил бўлган. 1997 й. дан ҳоз. номда. Ташкилотчиси ва биринчи директори Матюсуф Харратов (194758). И. Довгелли, Л. Засс, Р. Каримова, М. Турғунбоева ва б. биринчи педагоглардир. Олий мактабда ўрта махсус таълим тизими сақланган ҳолда, олий бўғинда олий маълумотли бакалаврлар тайёрланади. «Хореография педагогикаси», «Балетмейстеррежиссёр», «Хореография жамоалари раҳбарлари» мутахассисликлари бўйича талабалар таҳсил олади. Мактабда мумтоз рақс, ўзбек рақс, халқ саҳна рақси фанлари, «балет артисти» бўлимида дуэт мумтоз рақс чуқур ўргатилади. Осиё қитъасидаги шу соҳа бўйича ягона олий ўқув юрти хисобланади. Ўтган давр мобайнида мактабдан Қ. Миркаримова, Р. Каримова, Г. Ҳамроева, Г. Маваева, Ю. Исматова, Д. Жабборова, В. Оқилова, Ф. Солиҳова, Ў. Мухамедова, 3. Мадраҳимова каби республикамизнинг етук рақс усталари етишиб чиққан. Франция, Япония, Туркия, Германия, Лотин Америкаси мамлакатлари, Жан. Корея, Россия, Қозоғистон каби хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик, маданийижодий алоқалар ўрнатилган. Уларнинг йирик хореографлари, балет мактаблари билан тажриба алмашув, «Мастер класс»лар ўтказиш йўлга қўйилган. Р. Каримова, Қ. Миркаримова, Г. Маваева, И. Киборкова, А. Мўминов кабилар мактабнинг етакчи педагогларидир.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ МИЛЛИЙ РАҚС ВА ХОРЕОГРАФИЯ ОЛИЙ МАКТАБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ҲИНДИСТОН
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты