ВАТВОТ

ВАТВОТ, Рашидиддин, Рашид [тахаллуслари (Ватвот — кўршапалак, учар сичқон, адибнинг жуссаси кичиклигига ишора); асл исми Муҳаммад бин Абдулжалол ал-Умарий] (1087, Балх — 1177 ёки 1183, Хоразм) — шоир, адабиётшунос олим. Балхнинг «Низомия» мадрасасида таълим олган, фалсафа, адаб ҳақидаги илмларни чуқур ўрганган. Кейинчалик Хоразмга келиб, Хоразмшоҳ Отсиз (1127—56) са-ройида ижод қилган. «Саъд-ал-мулк» («Мамлакат бахти») фахрий унвонига сазовор бўлган. Форс ва араб тилларида ёзган. Ғазал, рубоий, қитьаларида адолат, одамийлик, инсоний муҳаббатни улуғлаган. Қасидалари хоразмшоҳларга бағишланган. Шеърият назариясига оид «Ҳадоиқ ас-сеҳр фи дақоиқ аш-шеър» («Шеърий нозикликлардан сеҳр боғлари») асари 1156 й. гача Хо-размда ёзилган. Унда тажнис, сажъ, зулқофиятайн, мақлуби мустави, саволжавоб каби шеърий санъатлар ҳақида сўз юритилган. Асар кейинги давр шоир ва адабиёт олимларига қўлланма сифатида хизмат қилган. Адабиётшунос Шарафиддин Ромий (14-а.) бу асарга «Ҳадоиқ ал-ҳақойиқ» («Хақиқат боғлари») номли шарҳ ёзган. Шамс Қайс Розий, Атауллоҳ Хусайний шеърий санъатлар ҳақидаги асарларида унга мурожаат қилганлар. Бобур ҳам «Мухтасар» рисоласида Ватвотни тилга олган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАТВОТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ИБН СИНО
ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты