ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ

ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ — пахта саноати, тўқимачилик, енгил саноат, матбаа ва қоғоз и. ч. соҳалари учун бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. Тошкент тўқимачилик инти номи билан 1932 й. да ташкил этилди, 1968 й. дан ҳоз. номи билан аталади. Инт таркибида 6 фт: пахта технологияси ва механика, механик технология, енгил саноат технологияси, муҳандиспедагогика, сиртқи, малака ошириш фтлари, тест синовларига тайёрлов бўлими бор. Интда замонавий дастгоҳ ва ускуналар, компьютерлар билан жиҳозланган ўқув лаб., «CENTEXUZ» сертификация лаб., тест маркази, 30 та кафедра, «Гейдельберг» фирмаси билан ҳамкорликдаги матбаа ўқув маркази фаолият кўрсатади. Кутубхона (900 мингга яқин асар) бор. Интга докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган. Интда 9 йўналиш бўйича бакалаврлар, 18 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланади. Инт ташкил топгандан бери 40 мингдан ортиқ мутахассис етишиб чиқци. 2003/04 ўқув йили 3,5 мингдан ортиқ талаба таълим олди, 350 га яқин проф., ўқитувчи, шу жумладан, 35 фан доктори ва проф. ишлади. Инт йўлланмаси билан 250 ёш олим чет элларда малака оширди (2004). Инт Халқаро тўқимачилик академияси (1995), Халқаро олий ўқув юртлари уюшмаси (1996), Халқаро ипак уюшмаси (1997) аъзоси. Инт олимлари Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим соҳаларига молик пахта, ипак, тўқимачиликнинг техникатехнологиялари, чиқиндисиз технология каби мавзуларда и. т. ишлари олиб боради. Итт қошида 5 та талабалар уйи, замонавий спорт заллари, санаторийпрофилакторий, соғломлаштириш маскани, иқтидорли ёшлар академияси, талабалар конструкторлик бюроси, модалар театри фаолият кўрсатади. Инт фаолияти 3. А. Абдуллаев, Ҳ. А. Алимова, М. Ф. Аҳмедов, А. К. Иноятов, Ф. С. Кунгурцова, С. Н. Нусратов, А. Раҳматуллаев, Т. Р. Рашидов, Н. И. Труевцев, Х Ҳ Усмонхўжаев, М. Т. Ўрозбоев, М. А. Ҳожинова ва б. олимлар номи билан боғлиқ.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты